13.3. Кредитга лаёқатлилик, кредитлаш тамойиллари, кредитнинг
таъминланганлиги, кредит шартномаси, кредит риски, кредитларни
таснифлаш
Республикамизда тижорат банкларининг кредит сиёсатида кредитга
лаёқатлилигини аниқлаш муаммоси умумлашган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб,
хўжалик юритувчи субъектларнинг хусусиятлари, қайси тармоққа тегишли
эканлиги ҳисобга олинмаган. Кредит бериш жараёнида кредитга
лаёқатлиликни белгилашда хўжалик юритувчи субъектлар тармоқлар бўйича
таснифланиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Қўйидаги коэффициентлар кредит қобилиятининг асосий кўрсаткичлари
ҳисобланади.
Қоплаш, ликвидлик, мухторият коеффиценти ва ўз маблағлари билан
таъминланганлик кўрсаткичлари.
Қоплаш коэффициенти қисқа муддатли ликвид маблағлар билан қисқа
муддатли мажбуриятлар орасидаги нисбат сифатида ҳисобланади.
Хўжалик юритувчи субъектнинг ликвид активлари унинг қисқа муддатли
мажбуриятларидан камида икки баравар ортиқ бўлганда унинг молиявий
аҳволи яхши ҳисобланади. Бу юқори мезон чегарасидир. Хўжалик юритувчи
субъектнинг ликвид активлари унинг қисқа муддатли мажбуриятлари хажмига
тенг бўлган ҳоллардаги кўрсаткич қуйи чегара сифатида олинади.
Айни пайтда ишлаб чиқариш характери, хўжалик юритувчи субъект
активлари таркиби каби омиллар унинг балансининг ликвидлигини бирмунча
ўзгартириб кўрсатиши мумкин.
Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий воситалар ва оборотдан ташқари
активлари (баланс активининг 1-бўлими) унинг ўз маблағларидан ортиқ бўлган
ҳолларда ноликвид баланс вужудга келади. Ноликвид хўжалик юритувчи
субъектлар банк кредитларидан фойдаланишга ҳақли эмаслар.
154
12-жадвал.
Мижознинг кредит лаёқатлилигига талаб этиладиган синфлар бўйича
Do'stlaringiz bilan baham: |