А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


«кредитлаштириш механизми»


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

«кредитлаштириш механизми» атамаси ҳам қўлланилади. Бу терминнинг 


152 
қўлланилишига «кредит механизми» тушунчасининг айрим амалий фаолият 
соҳаларини ўрганишда кенг маънони англатиши асос ҳисобланади.
Ҳозирги шароитда бизнинг фикримизча банк назоратида иқтисодий чора 
ва таъсирларнинг доираси кенгайиши ва улар маъмурий ташкилий чораларга 
қараганда кўпроқ қўлланилиши лозим. Бу жиҳатидан мижозларни кредитга 
лаёқатлигини баҳолашни такомиллаштириш ва чет элтажрибасидан 
фойдаланиш муҳим ўрин тутади. 
Кредит механизми элементларига қуйидагилар киради: 
-кредит муносабатларининг объекти ва субъектлари; 
-кредитлаш усуллари, кредит бериш ва қоплаш шартлари (шунингдек 
кредит учун фоиз); 
-кредит режими ва кредит ричаклари; 
-кредит механизмини амал қилишини ташкилий технологик таъминоти; 
-кредит механизми амал қилишни хуқуқий меъёрий ва информацион
таъминоти. 
13.2. Кредит механизмининг таркибий қисмлари ва уларнинг кетма-
кетлиги 
 
Кредит механизми асосида иккита элемент ётади: 1-кредит ташкилотлари 
иқтисодиётдаги бўш ресурсларни амалий фаолият натижасида йиғади ва фойда 
олиш мақсадида жалб қилинган ресурсларни жойлаштиради. 2-потенциал қарз 
олувчида қўшимча ресурсларга эҳтиёжни юзага келиши. Бундай холда қарз 
олувчи тижорат банкга ёки бошқа кредиторларга маълум муддатга пул 
ресурслар беришни илтимос қилиб мурожат этади. Бу эса кредит жараёнини 
бошланиши хисобланади. Сўнг кредитор кредитлаш объектини бахолайди, қарз 
олувчини кредитга лаёқатлилигини, гаров холатини ва кафолат ишончлилигини 
тахлил қилади, кредит бериш хақида қарор қабул қилади. 
«Кредит ташкилотини кредит бериш» элементи жуда кўп харакатни ссуда 
шаклини танлаш, кредитлашни аниқ, маъқул услубини ва ссуда счёти турини 
танлаш, кредит ставкасини миқдорини, кредитни бериш ва сўндириш ишларини 
бажариш тартибини аниқлашни ўз ичига олади. Шу ерда кредит шартномаси 
тузилади, кредит битимини хужжатларини расмийлаштириш, ресурслар 
қайтарилмаганда гаровга эгалик қилиш хуқуқини олиш ва қарз олувчига 
кредитор ресурсларни етказиб бериш мажбуриятини олиш бўйича ишлар олиб 
борилади. 
Кредитлаш жараёнида кредит ташкилоти ссудани доимий маъмурий 
бошқариш ссуда хисоб-варақлари холати устидан назорат, қарзларни уз вақтида 
сўндириш, кредит шартномасидан фойдаланиш йўли билан амалга оширади. 
Бир вақтнинг ўзида кредит ташкилоти банк мониторингини, қарз олувчини 
молиявий холатини, унинг бозордаги холати, банк кредитлаш тамойилларига 
амал қилишини тахлил қилиш орқали амалга оширади. 
Кредит ташкилоти банк мониторинги жараёнида ресурсларни қайтиш 
имкониятини аниқлайди. Бундай имконият мавжуд бўлмаса кредитор 


153 
қарзларни таъминот хисобидан сўндиради ёки иккиламчи кредит бозорига 
реализация қилади. Кредитни қайтарилиши қарз олувчига ижобий кредит 
тарихини олиш учун мустақил имкон беради. Кредит операциялари ўтказиш 
натижалари, шунингдек кредит ташкилотининг бўш пул ресурсларга вақтинча 
қўйилмалари кредит сиёсатини характерига таъсир кўрсатади. Барча 
тасвирланган кредит механизми элементлари ўзаро боғлиқ ва макро доирадаги 
ташқи омиллар таъсирида амал қилади. 
Кредит механизми фаолияти натижасига баҳо бериш кредит механизмини 
назариясини ишлаб чиқариш ва тажриба тўплаш имкониятини беради, бу 
орқали кейинчалик давлат кредит сиёсати характерига таъсир ўтказиш, 
шунингдек кредит механизмини микродаражада тартиблаш усули ва 
мақсадларига таъсир этиш мумкин.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling