А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Ликвидлилик коэффициент (Кл)


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

Ликвидлилик коэффициент (Кл) қуйидагича ҳисобланади: 
1 - ва 2 - гуруҳ ликвид маблағлар 
Кл = –––––––––––––––––––––––––––––––• 
қисқа муддатли қарз мажбуриятлари 
Ликвидлилик коэффициент 1дан кам бўлмаслиги лозим. Ликвидлилик 
коеффицентининг 1 га тенглиги ликвид актив кредитлар ва бошқа қисқа 
муддатли мажбуриятларни корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан тўлаш 
имконига эга эканлигини кўрсатади. Қачонки қоплаш коэффициент 1дан кичик 
бўлса, хўжалик субектининг молиявий аҳволида муаммолар борлиги, унинг 
фаолияти барқарор эмаслиги тўғрисида хулоса қилиш мумкин, чунки корхона 
ўз мажбуриятларини қоплай ололмайди. 
Қоплаш коэффициент (Ққ)ни ҳисоблашда барча ликвид маблағларнинг 
қисқа муддатли мажбуриятларга нисбати олинади. Қоплаш коэффициент 
ликвидли активлар қанчалик даражада қисқа муддатли мажбуриятларни қоплай 
олиши мумкинлигини ифодалайди. Агар корхонанинг барча ликвид активлари 
унинг қисқа муддатли мажбуриятларини 2 ва ундан ортиқ баробар қопласа, 
субектнинг молиявий аҳволи шунчалик барқарор ҳисобланади. Баъзи ҳолларда 
хўжалик субектлари фаолиятида эҳтиёждан ортиқча товар моддий бойликлар 
(айниқса, мавсумий корхонаналарда) захираларининг юзага келиши яхши 
ишлайдиган корхоналарда ҳам қоплаш коэффициентнинг паст бўлишига олиб 
келиши мумкин.
1 -, 2 - ва 3-гуруҳ ликвид маблағлари 
Кқ= ––––––––––––––––––––––––––––––––• 
қисқа муддатли қарз мажбуриятлари 
Қоплаш коэффициент мижознинг қисқа муддатли мажбуриятларини 
тўлаш учун барча турдаги айланма маблағларнинг етарли даражасини 
аниқлашга имкон беради. Кредитга лаёқатлиликнинг асосий кўрсаткичлари 
бўлмиш қоплаш коэффициент корхонанинг барча ликвид маблағларини қисқа 
муддатли мажбуриятлар нисбати сифатида аниқланади. 


193 
Қоплаш коэффициент барча қисқа муддатли мажбуриятларга қанча ликвид 
маблағлар тўғри келишини кўрсатади ёки барча ликвид маблағлар қай даражада 
қисқа муддатли мажбуриятларни қоплай олиши мумкинлигини акс эттиради. 
Ликвидлилик коэффициент қарз олувчи ўз маблағлари ҳисобидан қарзнинг 
қанча қисмини тўлай олиш қобилиятини кўрсатади, яъни бу коэффициентдан 
мижознинг яқин келажакда оператив равишда банкка қарз тўлаб бериш 
қобилиятини прогнозлаш учун фойдаланилади. Ликвидлилик ва қоплаш 
коэффициентлари қанча юқори бўлса, мижознинг кредитга лаёқатлилиги шунча 
юқори бўлади. 
Мижознинг ликвидлилик коэффициент пул маблағлари ва осон 
сотиладиган талаблар билан қисқа муддатли мажбуриятлар орасидаги нисбат 
сифатида белгиланади, яъни бунда товар моддий бойликлар захиралари ҳисоб-
китобга қўшилмайди, балки фақат реал ликвид активлар ҳисобга олинади. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling