А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

Назорат учун саволлар 
 
1.Кредитга лаёқатлилик деганда нимани тушунасиз? 
2.Тўловга лаёқатлилик деганда нимани тушунасиз ва унинг кредитга 
лаёқатлиликдан фарқи нимада? 
3.Кредитга лаёқатлиликнинг асосий ва қўшимча кўрсаткичларини 
келтиринг. 
4.Қоплаш, ликвидлилик коэффициентлари қандай аниқданади? 
5.Мухторийлик коэффициенти нимани англатади, унинг юқори ва паст 
чегараларини изоҳланг. 
5.Кредитга лаёқатлиликнинг қўшимча кўрсаткичлари нима учун зарур? 
6.Хорижий давлатларда мижознинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашнинг 
қандай усулларини биласиз? 
7.Мижознинг молиявий ҳужжатлари асосида унинг кредитга лаёқатлили-
гини баҳоланг. 
8.Кредит олиш учун бизнес-режа тузинг ва кредит олишни асослаб ессе 
ёзинг. 
 
 
 
 


207 
17- боб. КРЕДИТЛАШ ЖАРАЁНИДА ТАЪМИНОТНИНГ ЎРНИ ВА 
УНИНГ ТУРЛАРИ 
 
17.1.Кредитнинг таъминланганлик тушунчаси ва унинг аҳамияти.
17.2.Кредит қайтарилишида гаровнинг тутган ўрни.
17.3.. Кафиллик, кафолат ва таъминотнинг бошқа шакллари 
17.4. Банк кафолати ва унинг кредитлашдаги ўрни 
Таянч иборалар: ссуда, капитал, пассив, актив, кредит тамойиллари, 
фоиз, кредит сиёсати, стратегия. 
17.1.Кредитнинг таъминланганлик тушунчаси ва унинг аҳамияти 
 
Кредит муносабатлари иқтисодиётда мавжуд аниқ услубий асосларга 
таянади

Унинг асосий элементлари бўлган ссуда капитали бозори 
операциялари маълум тамойиллар асосида олиб борилади

Бу тамойиллар 
кредит муносабатлари ривожланишининг биринчи босқичида кўзга ташланган 
эди

кейинчалик эса улар умумдавлат ва халқаро кредит қонунчилигида яққол 
ўз аксини топди

Иқтисодий категория сифатида кредит қайтиб беришлик

кредитнинг муддатлилиги

кредитнинг таъминланганлиги

мақсадлилиги ва 
тўловлилиги каби бир неча тамойилларга эга

Биз кўриб ўтмоқчи бўлган тамойил - кредитнинг таъминланганлигидир

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролик кодекси”, “Ипотека тўғрисида”ги ва 
“Гаров тўғрисида”ги қонунлари кредит таъминланганлигининг ҳуқуқий 
асослари ҳисобланади. Бу тамойил ёрдамида кредитнинг иқтисодиётни 
ривожланишида қиймат ва моддий ишлаб чиқариш ўртасидаги боғлиқлик 
таъминланади

Бу тамойилнинг асосий моҳияти шундаки

бунда хўжалик 
айланишида иштирок этувчи банк маблағларининг ҳар бир сўмига муайян 
миқдорда моддий бойликлар қарама-қарши туриши керак

Банклар томонидан 
иқтисодиёт тармоқларига берилган ҳар қандай кредитлар тўлиқ товар-моддий 
бойликлари билан ёки маълум харажатлар, хизматлар билан таъминланган 
бўлиши керак

Тармоқларга таъминланмаган кредитларнинг берилиши банк 
кредитларининг банкка қайтиб келмаслигига асос бўлади

Бу ўз навбатида 
банкнинг ликвидлигига ва пул муомаласига салбий таъсир кўрсатиши мумкин

Шунинг учун ҳам бозор иқтисодиёти шароитида банклар томонидан 
бериладиган кредитларнинг товар моддий-бойликлари ва харажатлар, 
хизматлар билан таъминланган бўлишига алоҳида эътибор берилмоқда

Бозор иқтисодиёти шароитида

банклар фаолиятидаги энг асосий 
муаммолардан бири

берилган ссудаларнинг қайтарилмаслигидир

Ушбу 
муаммони қисман ҳал этиш

яъни мижоз томонидан кредитни қайтара олмаслик 
рискини камайтириш йўлларидан бири мижоз мулкининг маълум қисмини 
берилган кредит учун гаров сифатида талаб қилишдир



208 
Таъминланганлик тамойилининг асосий мақсади кредитнинг қайтиб 
келишини таъминлашга қаратилган. Шу боис бу тамойил кредит риски ва у 
билан боғлиқ йўқотишларнинг олдини олиб, кредитнинг ўз вақтида банкка 
қайтиб келишини таъминлайди. 
Ўзбекистон Республикисининг банк қонунчилиги тижорат банклари 
томонидан бериладиган кредитлар турли шаклдаги таъминланганликка эга 
бўлиши лозимлигини кўзда тутади. Кредитнинг таъминланганлиги сифатида 
қуйидагилар қабул қилиниши мумкин: 
Гаров. 
Кафиллик. 
Кафолат. 
Суғурталаш. 
Ўтказиш (сессия). 
Кредитнинг таъминоти сифатида бир ёки бир неча таъминот шакли қабул 
қилиниши мумкин.Таъминотнинг ҳажми ва турлари қарз олувчининг молиявий 
аҳволига, ссуданинг ҳажмига, қарз олувчининг мавқейига, мажбуриятларни ўз 
вақтида бажара олиш имконияти ва масъулиятига боғлиқ бўлади. 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 259-моддасига асосан 
қарздорнинг мажбуриятлари гаров, қарздорнинг мулкини ушлаб қолиш, 
кафолат, ва қонун бўйича ёки шартномада кўрсатилган бошқа усул билан 
таъминланган бўлиши мумкин. Бу таъминотнинг қайси бирини танлаш 
мажбурият турига боғлиқ Аксарият ҳолларда кредит ва қарз шартномасини 
бажариш бўйича гаров, кафолат қулай ҳисобланади. Қарз олувчи кредитнинг 
таъминланганлиги сифатида бир ёки бир неча турдаги таъминланганликни 
қўйиши ва уни кредит шартномасида кўрсатиши мумкин. Кредитнинг 
таъминланганлиги бўйича гаров кредит шартнома билан биргаликда 
расмийлаштирилади ва унга, албатта, илова қилиниши лозим. Шунингдек, 
Фуқаролик кодексининг 738-моддасида қарз олувчи қарз суммасининг 
қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда 
тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек, қарзнинг таъминоти қарз 
берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари 
ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз 
берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва 
тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги кўрсатилган. 
Жаҳон амалиётида банк ссудаларини таъминлашнинг ўта кенг тарқалган 
турлари-ер

уй-жой, қимматли қоғозлар, дебиторлик қарзлари йиғиндилари, 
тегишли ҳужжатлар билан бирга тақдим этилган товарлар, суғурта полислари 
ва бошқалар ҳисобланади. 
Ер

уй-жой ва бошқа кўчмас мулк таъминотнинг ишончли ва муҳим обекти 
ҳисобланади, улар ҳеч қачон ўз қийматини тўла йўқотмайди

Қимматли 
қоғозлар банк учун маъқулроқ таъминлаш тури ҳисобланади

Чунки қимматли 
қоғозларни фонд бозорида осонгина сотиш мумкин

банкда сақлаш учун 
харажатлар талаб қилинмайди

Шулар билан бир қаторда

уларни сотиш ва 
сотиб олишда ортиқча расмиятчиликнинг йўқлиги қимматли қоғозларнинг 


209 
таъминланганлик обекти сифатида аҳамиятини оширади

Айни вақтда шуни 
есда тутиш лозимки

агар таъминланганлик сифатида акция олинаётган бўлса

унинг курси кескин тебраниши мумкинлигини

курс пасайганда зарар кўриш 
мумкинлигини

албатта, инобатга олиш лозим

Дебитор қарздорлик йиғииндиси деганда

бу ерда очиқ ҳисоб варақлар 
бўйича ҳисоб-китоблардаги қарздорлик йиғиндиси тушунилади

Бу пул 
банкнинг мижози жўнатган товарлари учун харидорлардан олиши лозим бўлган 
пулдир

Бу турдаги таъминлаш обекти жаҳон амалиётида кенг қўлланилади

Хомашё

материаллар ва тайёр маҳсулотлар кўпчилик давлатларда

хусусан

республикамиздаги кредитнинг кенг қўлланиладиган таъминланиш 
обекти бўлиб хизмат қилади

Суғурта қилинувчи суғурта компаниясига бадал тўлаб боради

Суғурта 
муддати тугаши билан маблағ тўлаган шахсга қайтарилиши мумкин

Банк 
суғурта полисини йиғилган бадаллар йиғиндиси миқдорида таъминланганлик 
учун қабул қилади

Ишончли кредитлар ва уларнинг қайтарилишини таъминловчи бирдан-бир 
гаров шакли кредит шартномаси ҳисобланади

Кредит шартномаси 
шартларининг бажарилишини кредит таъминланганлигининг шарти сифатида 
қабул қилиш

хорижий банклар томонидан чекланган ҳажмда

ишончга сазовор 
бўлган доимий мижозларни қисқа муддатда кредитлаш жараёнида 
қўлланилади

Ўрта ва узоқ муддатли кредит беришда ҳам берилган кредитларни 
суғурта қилиш шарти билан истисно тариқасида қўлланилиши мумкин

Одатда, 
суғурта қилиш

қарз олувчи ҳисобидан амалга оширилади

Яхши таъминланган кредитлар

Бундай кредитлар замонавий банк 
кредитининг асосий тури сифатида таъминланган ссудалар ҳисобланади

Таъминланганлик сифатида қарз олувчининг ҳар хил шаклдаги мулки

кўпроқ 
кўчмас мулки ва унинг ихтиёридаги қимматли қоғозлар

бошқа мулк шакллари 
бўлиши мумкин

қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажара олмаган ҳолларда

таъминланганлик асоси бўлган мулк банк ихтиёрига ўтади ва банк уни сотиб 
етказилган зарарларни қоплаш ҳуқуқига эга бўлади

Банк томонидан 
берилаётган кредит миқдори таклиф этилаётган таъминланганликнинг ўртача 
бозор нархидан паст бўлади ва мулк баҳоси томонларнинг келишувчи 
натижасида аниқланади

Кредитлар сифатли активлар билан

айтайлик

ер ёки ҳукуматнинг 
қимматли қоғозлари

яъни давлат заёмлари билан таъминланган бўлса

у ҳолда 
уларнинг фоиз ставкаси таъминланмаган кредитларникига нисбатан паст 
бўлиши 
мумкин

Чунки 
бунда 
кредитни 
қайтармаслик 
риски 
минималлаштирилган бўлади

Халқаро кредитлар олтин

олмос

платина каби 
нодир металлар билан таъминланган бўлса

уларнинг фоиз ставкаси сезиларли 
даражада паст бўлади



210 
Кредитнинг таъминланганлиги учун қабул қилинадиган мулк ликвидлиги 
юқори, тез сотиладиган

олдин бирор мажбурият бўйича гаровга қўйилмаган

корхонага тегишли бўлган мулк бўлиши лозим

Банк 
ссудаларининг 
товар-моддий 
бойликлар 
билан 
тўлиқ 
таъминланганлиги пул муомаласининг барқарорлигини таъминлайди

чунки 
банк маблағларининг айланиши

яъни пуллари нақд пулга ва, аксинча, 
трансформатсияланиб туради


Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling