А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


 Кредит қайтарилишида гаровнинг тутган ўрни


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

 
17.2. Кредит қайтарилишида гаровнинг тутган ўрни 
 
Мулк гарови– бу кредит таъминотининг энг кўп тарқалган шаклларидан 
ҳисобланади

Мулк гарови гаров шартномаси орқали расмийлаштирилади

Тўлов мажбурияти бажарилмаганда, банк ушбу гаровни сотиш орқали кредитни 
қоплаши мумкин

Ўз-ўзидан мулкни гаровга қўйиш (кўчмас мулк в.б.) кредитор – мулкини 
ушлаб турувчи шахс, агар гаров билан таъминланган мажбуриятлар 
бажарилмаса, ушбу мулкдан ўз хоҳишига биноан фойдаланиш ҳуқуқига эгалигини 
билдиради. Ўзбекистон Республикасида гаров муносабатлари Ўзбекистон 
Республикаси Фуқаролик кодексининг 264 -, 289-моддалари ва Ўзбекистон 
Республикасининг "Гаров ҳақида" ги қонуни асосида бошқарилади. Гаров 
асосида кредитор, агар қарздор - гаров қўювчи шахс гаров билан таъминланган 
мажбуриятни бажармаса, қўйилган мулк асосида ўз манфаатлари йўлида ундан 
фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги ва, шу билан бирга, бошқа кредиторлар олдида 
нисбатан афзалликларга эгалигини таъминлайди. Гаровга қўйилган мулк нафақат 
қарз маблағларининг қайтарилишини, балки унинг фоизларини ва бошқа 
кўрилган зарарларнинг қопланишини таъминлаши шарт. Бундан ташқари 
гаровга қўйилган мулкнинг бозор нархлари тушиб кетишини ҳам ҳисобга олиш 
лозим. Юқоридагилардан келиб чиқиб,гаровга қўйилган мулк берилаётган 
кредит баҳосидан юқори бўлиши лозим.Ўзбекистон Республикаси Марказий 
банки томонидан тасдиқланган “Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан 
қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низомнинг 27-бандида гаров таъминотига 
нисбатан қўйиладиган талаблар белгилаб берилган. 
Гаров асосида юридик шахсларнинг ҳам, жисмоний шахсларнинг ҳам 
мажбуриятлари таъминланиши мумкин. Гаров шартнома ёкиқонун асосида амалга 
оширилади. Ҳозирги кунда гаров шартномаси кенг тарқалган бўлиб, қарздор ўз 
хоҳишига биноан, ўз мулкини кредитор билан шартнома тузган ҳолда гаровга 
қўяди. Гаров асосида ҳақиқий талаб этилаётган маблағ таъминланиши мумкин. 
Яъни ушбу гаров шартномаси орқали бошқа мақсадларда, бошқа 
шартномаларда фойдаланиш мумкин эмас. 
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан гаров предмети бўлиб, 
гаровга қўювчи шахснинг ҳар қандай мулкни, шу билан бирга, қимматли 
қоғозлари ва мулкка эгалик ҳуқуқлари бўлиши мумкин.Қонунга асосан гаров 
предметининг эгаси гаповга қўювчи шахс бўлиши мумкин. Шунингдек,гаровга 
қўювчи шахс нафақат қарздор, балки учинчи шахс ҳам бўлиши мумкин. 


211 
Мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи, унинг ҳақиқий эгаси сингари, мулкка эгалик 
қилиш, фойдаланиш каби ҳуқуқларни, агарқонун ва шартномаларда кўрсатилган 
бўлмаса, қарз берувчишахсга берилади.
Амалиётда гаровдан фойдаланиш уни қўллашнинг махсус механизми 
бўлишини кўзда тутади

Гаров механизми бу гаров тўғрисидаги шартномани 
тайёрлаш

тузиш ва ижро этиш жараёнидир

Гаров механизмини амалга ошириш қуйидаги босқичлардан иборат 
бўлади: 
-гаров предметларини ва турларини танлаш; 
-гаров предметларини баҳолаш; 
-гаров тўғрисида шартномани тузиш ва амалга ошириш; 
-гаров ундиришга мурожаат қилиш тартиби

Гаров предметининг миқдор ва сифат жиҳатларига умумий ва махсус 
талаблар мавжуд бўлиб

сифат жиҳатига бўлган умумий талаблар 
қуйидагилардан иборат: 
­ гаров предмети қарз олувчига тегишли бўлиши керак; 
­ гаров предметлари пул қийматига эга бўлишлари шарт; 
­ гаров предметлари ликвид бўлиши, яъни реализатсия қилиниш 
хусусиятига эга бўлишлари керак

Гаровнинг миқдорига бўлган умумий талаб, бу гаровга қўйилган мулк 
қийматининг берилган кредит ва унга ҳисобланган фоизлар суммасидан кўп 
бўлишидан иборат

Гаровнинг сифат ва миқдор жиҳатларига бўлган махсус талаблари гаров 
шаклига ва рисклилик даражасига боғлиқ бўлади

Товар-моддий бойликларнинг гаров предмети бўлишга мақбуллиги 2 омил 
орқали аниқланади: 
• бойликларнинг сифати; 
•кредиторни уларнинг сақланиши устидан назорат қила олиш имкониятига 
боғлиқ

Товар-моддий бойликларининг сифат мезони қуйидагилар ҳисобланади: 
тез реализатсия қилиниши

нархларнинг нисбатан барқарорлиги

суғурталаш 
имконияти

сақланиш муддатининг узоқлилиги

Шунинг учун тез эскирадиган 
товарлар гаровга қабул қилинмайди

Ушбу мезонларни аниқлаш ва уларга мос келадиган бойликларни гаровга 
қабул қилиш эмас

балки уларнинг сақланишини таъминлаш ҳам муҳимдир

Фақат шундагина қўйилган гаров кредитнинг қайтарилишига кафолат бўлиши 
мумкин

Гаров 
предметига 
корхона 
ва ташкилотлар; 
асосий 
фондлар 
(бино,иншоотлар, ускуналар), товар-материал буюмлари, товар-транспорт 
ҳужжатлари (варрант, коносамент, омбор ҳужжатлари, шартнома в.б.), валюта 
маблағлари, қимматбаҳо буюмлар ва қимматли қоғозларини киритиш мумкин.
Гаров иккишаклга бўлинади: 
­ гаров предмети ўз эгасида қолиши ёки гаров предмети гаровга олувчига 
берилиши мумкин. 


212 
­ гаров обекти ўз эгасида қолган ҳолда қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
- гаровга қўйилган мулкдан фойдаланиш ва унга эгалик қилиш; 
- гаров билан таъминланган, мажбуриятлар бўйича қарз эгасига ўтказиш в.б. 
Бу ҳолатда гаров берувчи шахс ўз ҳисобидан гаров предметининг умумий 
қийматини суғурталаши, унинг яхши сақланиши таъминланиши ва мулкнинг 
ижарага берилиши ҳақида гаровга олувчини огоҳлантириши лозим. 
Гаров предметининг ўз эгасида қолиши қуйидаги ҳолларда юз беради: 
- оборотдаги товарлар гаровга қўйилганда; 
- кўчмас мулк гаровга қўйилганда. 
Оборотдаги товарларни гаровга қўйиш гаров вақти келганда, гаров берувчи 
ўз оборотидаги товарларининг ҳаммасини ёки қисман сотиб,ўз қарзининг 
суммасини ёки ундан кўпиниқайтариши тушунилади. Бунда гаровга қўювчи 
шахс ўз товар маҳсулотларининг ҳисоб-китобини ва тўғри сақланишини 
таъминлаши шарт. Оборотдаги товарларни гаровга қўйишдан асосан савдо ва 
таъминот ташкилотларида кўпроқ фойдаланилади. Кўчмас мулк гарови 
(ипотека)- корхона, ташкилот, бино, иншоот ва қурилмаларни, ердан 
фойдаланиш ҳуқуқларини гаровга қўйиш тушунилади. 
Ўз кредитларини бино, иншоот ва қурилма ускуналарни гаровга олган 
асосда беришларида, банклар нафақат уларнинг қанчалик тез сотилишини
балки кредит олувчининг фойда олиш даражасини, уларнинг кредитни 
қайтаришшароити ва муҳитини ҳам ҳисобга олишлари лозим. 
Банк, гаров предметини ушлаб турувчи субект сифатида, гаровга қўйилган 
мулкнинг ҳужжатлари асосида унинг ҳақиқийлигини, ҳолатини ва уни 
сақланаётган муҳитини текширишга ҳақлидир. 
Агар гаров предмети гаров берувчи томонидан сарфланган ёки 
ишлатилган бўлса, унда гаровга берувчи шахс ушбу мулкни қайта тиклаши ёки 
бошқа мулк билан қоплаши лозим, акс ҳолда банк-гаров мулкини ушлаб 
турувчи субект сифатида берилган кредитни ўз муддатидан олдин талаб 
қилишга ҳақли ҳисобланади. 
Гаровга қўйишнинг иккинчи шакли- гаровга қўйилган мулкни ўз эгасида 
эмас, балки уни ушлаб турувчи шахсда қолиши ҳисобланади. Бу тур 
бошқачасига «заклад» деб ҳам юритилади ва банк амалиётида қулай гаров тури 
бўлиб, унда кўчмас мулк бўлмаган мулк гаровга қўйилади. Бунинг сабаби 
шундаки, пул гаров олувчи (банк)га берилиши лозим. 
Ушбу шакл банк фаолиятида кенг қўлланилиб, асосан гаровга қўйилган 
мулк кўчмас мулк бўлиб ҳисобланмаса гаров банкда бўлиши кредитнинг 
таъминланиши тайинлигини кўрсатиши мумкин. Бундай гаров шакли қуйидаги 
турларда бўлиши мумкин: 
- мустаҳкам (ишонарли) гаров; 
- хуқуқий гаров. 
Мустаҳкам (ишонарли) гаров классик жиҳатдан, товар ва бошқа мулкни 
кредит ташкилоти омборида ёки қарз олувчи омборида банк назорати остида 
сақланиши тушунилади. Закладга олинган қимматбаҳо буюмлар ўз навбатида 


213 
қуйидаги талаблапга жавоб бериши лозим: тез сотиладиган, суғурталаш осон 
бўлган, банк назорати остида узоқ муддат сақланиши мумкин бўлиши лозим. 
Албатта, ушбу мулкларни банк томонидан назорати турли хил 
қийинчиликларга ва харажатларга олиб келади. Ғарб мамлакатларида ушбу 
хизматларни омбор ташкилотлари банклар учун (хизмат) кўрсатади. У мулк ва 
унинг сақланиш бўйича тўлақонли назоратолиб бориши, ундан ташқари берган 
кредитининг қайтиши имкониятларига тўлароқ ишонч ҳосил қилиш мумкин. Бу 
гаров тури 2 хил шаклда, яъни қаттиқ гаров ва ҳуқуқ гарови шаклида бўлиши 
мумкин. 
Қаттиқ гаров гаровнинг классик тури бўлиб, у товар ёки бошқа мулкни 
банкка беришни ва банк омборхонасида ёки қарз олувчининг омборида, лекин 
банк қулфи ва қоровули билан қўриқлаб сақланиши лозим. Гаров ёки заклад 
сифатида қабул қилинадиган қийматлик талабларга жавоб берадиган-тез 
сотиладиган, узоқ сақланадиган, ўз сифатини йўқотмайдиган, суғурталанадиган 
бўлиши ва банк назорати остида бўлиши лозим. Заклад қабул қилиш ва уни 
сақлаш банк учун харажат талаб қилувчи, унинг фаолиятига тўғри келмайдиган 
ҳолат бўлганлиги учун у қийинчиликлар туғдириши мумкин. Баъзи хорижий 
давлатда банк учун бу функцияни махсус ташкилотлар – омборчи компаниялар 
бажаради. 
Бунда фақатгина омбор ҳужжатларининг бўлиши талаб этилади ва 
омборчи компаниялар томонидан ёзиб берилган бу ҳужжат кредитнинг 
таъминланганлиги ҳисобланади. 
Бу ҳужжат асосида банк ўз кредитларининг таъминланганлигини назорат 
қиладива ссудалар қайтарилмаганда ушбу ҳужжат орқали банк мулкни 
омборхонадан олиб,сотиб,ўз кредитларини қоплаши мумкин. 
Банк учун қулай бўлган мустаҳкам (ишончли) гаров бўлиб товар ва турли 
транспорт ҳужжатлари ҳисобланади, шу билан бир қаторда, қиммат-баҳо 
буюмлар ва қимматли қоғозлар ҳам мустаҳкам гаров сифатида қабул қилиниши 
мумкин. Биринчидан, улар гаров берувчи томонидан кредитни таъминлаш 
мақсадида банкка берилади, чунк и улар ҳеч қандай ортиқча харажатларни 
талаб етмайди. Иккинчидан, улар юқори ликвидлиги, тез сотилувчанлиги билан 
ажралиб туради. Бу эса банкка катта аҳамият касб этади. Ҳуқуқ гарови ҳозирда 
Ўзбекистон учун янгибўлган гаров шакли ҳисобланади. Гаров сифатида турли 
мулкка ҳуқуқий жиҳатдан эгалик қилиш (муаллифлик ҳуқуқлари, товар 
белгилари, ноу-хау, патент) ҳужжатлари бўлиши мумкин. 
Бунда фақатгина гаровга қўйилаётган мулкка эгалик қилувчи шахсгина 
гаров берувчи шахс бўлиши мумкин. Ижарага олинган ёки эгаси бошқа бўлган 
мулклар ўз эгасининг рухсатисиз гаров обекти бўлиши мумкин эмас. 
Гаров предметининг банкда сақланишини таъминлаш билан бир қаторда 
банклар яна бошқа мажбуриятларни ҳам бажаришларига тўғри келади. 
Масалан, гаров мулкини ушлаб турувчи субект (банк) шартномада кўрсатилган 
бўлса, гаров берувчи манфаатларига мос келган ҳолда мулкнинг ҳисоб-
китобини олиб бориши, мажбуриятлар бажарилгандан сўнг гаров берувчига 
мулкнинг қайтарилишини таъминлаши лозим. 


214 
Гаров предмети кимда бўлишидан қатъи, назар, гаров мулкини берувчи 
ёки уни олувчи субект мулкни турли хил табиий офатлардан суғурталаши 
лозим. Нафақат табиий офатлардан, балки мулкнингўғирланиши ёки давлат 
органлари томонидан гаров мулкини берувчи субектнинг иқтисодий 
фаолиятини тўхтатиб қўйилишидан ҳам суғурталаниши лозим. Мулкка зарар 
етказганда, банк гаров мулкини ушлаб турувчи субект сифатида суғурта 
қопламасини ўз кредити ҳисобига олишга ҳақлидир. 
Гаров предмети ҳар қандай ҳолларда ҳам суғурта қилиш мулкни берувчи 
шахс томонидан амалга оширилади. 
Гаров шартномаси ёзма ҳужжат тарзида амалга оширилиши лозим. Бу 
ҳужжатда гаров предметининг шаклини, мажбурият шартларини, мажбурият 
муддатини, 
мулкнинг 
ҳажми 
ва 
қийматини, 
гаров 
субектларининг 
мажбуриятларини ва гаров шартлари бажарилмаганда низоларни ҳал этиш 
масалалари акс еттирилиши лозим.
Гаров шартномасида, шулар билан бирга, иккала тарафнинг номлари ва 
манзиллари гаровга қўйилган мулкнинг қаерда жойлашгани кўрсатилиши 
лозим. Агар юқоридаги кўрсатмалар, кўрсатилмаса гаров шартномаси ҳақиқий 
ҳужжат ҳисобланмайди. Гаров шартномаси тузилган вақтдан бошлаб гаров 
ҳуқуқи пайдо бўлади ва гаров мулкига нисбатан гаров ҳуқуқи ушбу мулк 
гаровга берилган ваққтдан бошланади. (Ўз.Рес. Ф.К. 270-с.).
Мулкнинг қандай шаклда бўлишидан қатъи назар, давлатнинг гаров мулки 
рўйхатдан ўтиши мажбурий белгиланган. Яъни гаров шартномаси тузилиб, унга 
қўл қўйилгандан ва нотариал тасдиқлагандан сўнг, гаровга қўйилган мулк 
давлат гаров органида рўйхатданўтказилиши лозим.
Қарз олувчи кредитор қўйган мажбуриятларини ўз вақтида бажармаса, 
кредитор қўйилган муддатда судга мурожаат этиб, ўз кредитини ундиришни 
талаб қилишга ҳақли. Гаров предмети қонунда кўрсатилган асосида оммавий 
савдо йўли билан сотилади: мулкнингбошланғич нархи суд қарори билан 
белгиланади. Энг юқори баҳони тўлаган шахcга ушбу мулк сотилади. Мулк 
сотилмаган вақтда, банк ва қарз олувчи келишиб, банк ўз ҳисобигаолишива 
талабларини қондириши мумкин. Мулк қайта сотувга чиқарилиб сотилмай қолса, 
кредитор мулкни 10% га арзон қилиб кейинги сотувга чиқариши мумкин. Агар 
гаров олувчи гаровни сотиш тўғрисидаги билдиришдан кейин мулк 1 ой 
давомидасотилмаса, гаров олувчи униўз ихтиёрида қолдириш ҳуқуқидан 
фойдаланса,шартноматугатилади. 
Агар мулкнинг сотувидан тушган тушум кредитор талаб қилаётган 
суммасидан юқори бўлса, фарқ гаров қўйган шахсга қайтарилади ва агар тушум 
кредитор талаб қилаётган суммасидан кам бўлса, унда қолган суммани 
қарздорнинг бошқа мулкидан ундириб олиниши мумкин. 
Гаров ҳуқуқи гаров мажбуриятлари бажарилганда қуйидаги ҳолларда 
тўхтайди: 
-гаров мулкининг бузилиши, йўқолиши ёки йўқ бўлиши; 
-гаров предметининг эркин сотувда сотилиши; 
-гаров мулкига эгалик қилиш банкка ўтиши билан. 


215 
Гаров ҳуқуқини тўхташининг энг содда нормал ҳоли, гаров мулки орқали 
мажбуриятларнинг бажарилиши керакли ҳужжатлар билан тасдиқланиши 
лозим. Мажбуриятлар тўлиқ бажарилмаса гаров шартномаси ўз кучида қолади. 
Масалан

кредит таъминотини текширишнинг қуйидаги жадвалини 
келтириш мумкин (млн сўм

): 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling