А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
-жадвал Савдо корхонасини қоплаш ва ликвидлик коэффициентларининг
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
15-жадвал
Савдо корхонасини қоплаш ва ликвидлик коэффициентларининг таҳлили(млнсўм) Кўрсаткичлар 01.01.2018-й. 01.01.2019-й. Ўзгариши (+; -) А 1 2 3 1. Ликвид маблағлар, шу жумладан 109627 138991 29364 а) пул маблағлари 2474 11313 8839 б) тез реализация бўладиган талаблар 25606 62286 38680 д) тез реализация бўладиган захиралар 81547 65392 -16155 2. Қисқа муддатли мажбуриятлар 51107 61179 10072 3.Қоплаш коэффициент 1 2 3 ( ) а б в 2,2 2,3 0,1 4.Ликвидлик коэффициент 1 2 4 ( ) а б 0,55 1,2 0,65 Ликвидлилик коэффициент жорий мажбуриятларнинг қанчаси нақд пулнинг ўзи билангина эмас, жўнатилган маҳсулот, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан тушиши кутилаётган маблағлар ҳисобидан ҳам қопланиши мумкинлигини кўрсатади. Савдо корхонасининг кредитга лаёқатлилигини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари бўлган қоплаш ва ликвидлик коэффициентларини жадвал кўринишида таҳлил етамиз. Савдо корхонасинининг молиявий кўрсаткичларини таҳлил қилганда қоплаш коэффициент 2018-йил бошида 2,2 ни ва бир йилдан кейин – 2019- йилнинг бошида 2,3 ни ташкилэтиб, бу кўрсаткич бўйича мижоз биринчи синфга тааллуқли ҳисобланади. Ликвидлик коэффициент кўрсаткичи 2018-йил бошида 0,55 бўлиб, учинчи синф тоифасига кирган, 2019-йилга келиб бу 194 кўрсаткич 1,2 ни ташкил этиб ликвидлилик даражаси бўйича корхонанинг иккинчи синфга тааллуқли бўлганини кўрсатмоқда. Хўжалик субектлари фаолиятини таҳлил қилишда молиявий кўрсаткичлар бўйича улар турли синфларга тааллуқли бўлиб чиқса, у ҳолда банк ходими корхона фаолиятининг бошқа, қўшимча кўрсаткичларини ҳам таҳлил қилиб чиққанидан кейин ушбу хўжалик субектининг молиявий ҳолатига қараб кредит бериш ёки бермаслик тўғрисида хулосасини шакллантириши лозим бўлади. Корхонанинг ўз маблағлари билан таъминланганлиги, яъни мухторийлик (мустақиллик) коэффициент корхона баланси пассивининг қанча қисми корхонанинг ўз маблағларидан ташкил топганлигини кўрсатади ва корхонанинг молиявий жиҳатдан мустақиллигини акс эттиради. Молиявий мустақиллик ёки мухторийлик коэффициент (Км) мижоз ўз маблағларининг барча маблағлар манбалари ичида тутган салмоғини, яъни корхона фаолиятининг қанча қисми ўз капитали ҳисобидан молиялаштирилишини кўрсатади ва қуйидаги формула орқали аниқланади Ўз маблағлари манбалари Км= –––––––––––––––––––––––– *100 • баланс суммаси Хўжалик субектларининг ўз маблағлари манбаларига устав фонди, резерв фонди, бошқа ташкил қилинган фондлар, ўтган ва ҳисобот йилларидаги тақсимланмаган фойда, мақсадли тушумлар ва фоизлар, келгуси давр сарфлари ва тўловлари учун резервлар ва келгуси давр даромадлари киради. Ўз маблағлари манбалари ва унинг ҳажми қанчалик катта бўлса, мижознинг ўз вақтида қарз мажбуриятларини тўлаш қобилияти шунча юқори бўлади. Банк учун кредитга лаёқатлилик кўрсаткичлари кредит шартномаси тузилаётганда риск даражасини аниқлаш нуқтайи назаридан муҳимдир. Корхонани кредитлаш учун унинг ўз маблағлари манбалари билан таъминланганлиги 30 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Агар бу кўрсаткич 60% дан юқори бўлса, кредит бўйича рискни минимал деб қараш мумкин. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling