А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга ажратиладиган


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

19.3.Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга ажратиладиган 
кредитлар ва улардан фойдаланиш шартлари 
 
Мамкакатимизда ёшларнинг ҳар томонлама камол топишига катта эътибор 
берилаётгани тижорат банклари фаолиятида ҳам намоён бўлмоқда. Бугунги 
кунда ёшларнинг иқтисодий ташаббуслари ва тадбиркорлигини қўллаб-
қувватлаш учун микрокредитлар ажратиш, уларнинг турмуш фаравонлигини 
ошириш, уй-жой қурилиши, истеъмол эҳтиёжлари қондириш учун ипотека ва 
истеъмол кредитлари ажратиш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.
Ёш оилалар учун ипотека кредити – ёш оилалар (ҳар бири 30 ёшдан 
ошмаган, биринчи марта расмий никоҳдан ўтган ёшлар киради)га сотиб 
олинаётган кўчмас мулкни гаровга олиш орқали уй-жой қуриш, реконструктсия 
қилиш ва сотиб олиш учун берилади. Ёш оилаларга ипотека кредитлари 
қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, мақсадли фойдаланиш ва 
муддатлилик шартлари асосида 15 йилдан кам бўлмаган муддатга берилади. Ёш 
оилаларга ипотека кредитларини қуйидаги мақсадларга йўналтириши мумкин: 

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган якка тартибдаги 
ва намунавий лойиҳа асосида, қурилишнинг белгиланган нормалари ва 
қоидаларига риоя қилган ҳолда якка тартибда уй-жой қуришга ва 
реконструктсия қилишга; 
- якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп хонадонли уйдаги хонадонни сотиб 
олишга. 
Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга ипотека кредитлар банкнинг 
ўз маблағлари ва жалб қилинган ресурслари ҳисобидан Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан юқори 
бўлмаган фоизларда берилади. Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга 
бериладиган ипотека кредити кредит ресурслари манбасидан қатъи назар 
қуйидаги миқдорларда берилади: 
-якка тартибдаги уй-жойни қурилиши ва сотиб олиш учун қонун 
ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 3000 бараваригача; 
-якка тартибдаги уй-жойни реконструктсия қилиш, шунингдек, кўп 
хонадонли уйдаги квартирани сотиб олиш учун қонун ҳужжатларида 
белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваригача берилиши мумкин. 
Тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан ҳам ёш оилаларга 
имтиёзли шартлар асосида ипотека кредитларини бериши мумкин. Ёш 
оилаларга бериладиган ипотека кредитлари имтиёзли давр билан фоиз ставкаси 
Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган 
миқдорда белгиланади. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling