254
ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида белгиланган муддатларда
қайтарилмаган тақдирда, банк қарз олувчининг
мажбуриятларининг
бажарилмаётгани сабабларини аниқлайди ва муддатида қайтарилмаган
кредитни қайтаришни таъминлаш чораларини кўришни талаб қилади.
Агар кредитни ўз вақтида ундириш бўйича кўрилган чоралар зарур
натижани бермаса ва кредитнинг қарз олувчи томонидан ўз вақтида ва тўлиқ
қайтарилмаслик
хавфи вужудга келса, берилган кредитни ва у бўйича
ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин ундириб олади. Ушбу шартлар
кредит шартномасида белгиланган бўлиши керак.
Назорат учун саволлар
1.Имтиёзли кредитлаш тушунчаси ва уни мамлакат иқтисодиётидаги ўрни
қандай?
2.Тижорат банклари томонидан бериладиган имтиёзли
кредитларнинг
турлари: истеъмол, ипотека, таълим, колледж битирувчиларига ажратиладиган
микрокредитлар.
Do'stlaringiz bilan baham: