А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

 
 


255 
20- боб. БАНК КРЕДИТЛАРИНИ ТАСНИФЛАШ ВА ЗАХИРАЛАР 
ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ 
20.1. Банк кредитларини таснифлаш ва захиралар ташкил этиш 
20.2. Активлар сифатини таснифлаш тизими 
20.3. Тижорат банки активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларга доир 
захирани шакллантириш 
20.4. Кредит портфелини диверсификациялаш даражасини оршириш 
рискларни камайтиришнинг асосий омили сифатида. 
Таянч иборалар: ссуда, капитал, пассив, актив, кредит тамойиллари, 
фоиз, кредит сиёсати, стратегия. 
 
20.1. Банк кредитларини таснифлаш ва захиралар ташкил этиш 
Марказий 
банк 
Бошқарувининг 
ушбу 
қарори 
«Ўзбекистон 
Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти 
тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунлар ва давлатимиз
раҳбарининг 2015 йил 6 майдаги «Тижорат банкларининг молиявий 
барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш 
чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қабул қилинди. 

активлар — кредит, овердрафт, лизинг, факторинг, қимматли қоғозлар, 
инвестициялар, бошқа банклардаги маблағлар, бўлиб-бўлиб тўлаш шаклида 
сотилган мулклар, балансдан ташқари моддалар (чақириб олинмайдиган кредит 
мажбуриятлари, 
фойдаланилмаган 
кредит 
линиялари, 
аккредитивлар, 
кафолатлар) ҳамда молиялаш билан боғлиқ барча бошқа талаблар. 

муаммоли активлар — сифати «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» 
деб таснифланган активлар; 

махсус захиралар — сифати «субстандарт», «қониқарсиз», «шубҳали» ва 
«умидсиз» деб таснифланган активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни 
қоплашга мўлжалланган мажбурий захиралар; 

стандарт активларга яратиладиган захиралар — тижорат банки фаолияти 
давомида умуман ёки бирор-бир фаолият тури натижасида эҳтимолий 
йўқотишларни қоплаш мақсадида ташкил қилинадиган захиралар; 

шартлари қайта кўриб чиқилган активлар — шартнома ва (ёки) унга 
қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган активлар; 

тижорат банки активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун 
мажбурий захиралар депозитлари (бундан буён матнда мажбурий захиралар 
депозитлари деб юритилади) — активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни 
қоплаш учун тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий 
банкидаги (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) мажбурий 
захиралар депозитлари; 

таъминланмаган активлар — таъминоциз берилган ёки таъминоти 


256 
белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган активлар. Бундай активлар 
мустаҳкам тушумга эга бўлган қарздорга унинг яхши кредит тарихи асосида 
берилиши мумкин. 
Хужжатда белгиланишича, тижорат банки балансида ва балансдан 
ташқари моддаларда юритилаётган муаммоли активларнинг улуши жами 
активларнинг ўн фоизидан ортиқ бўлса, Марказий банк томонидан тижорат 
банки ижро раҳбариятининг малакаси Марказий банк талабларига мувофиқ 
эмас деб топишга ҳамда тижорат банки Кенгаши томонидан банк фаолияти 
устидан ўрнатилган назоратни етарли эмас деб ҳисобланишига асос бўлади. 
Даромад келтирмайдиган активларнинг улуши жами активларнинг етмиш 
фоизидан ортиқ бўлиши банк кредит сиёсати, кредитлар ажратиш ва уларни 
бошқариш жараёнининг бўшлигини билдирувчи кўрсаткич ҳисобланади. 
Қарорда шунингдек активлар сифатини таснифлаш тизимига оид 
қоидалар ҳам ўрин олган бўлиб, унда қайд этилишича, қарздорлар тармоқ 
(иқтисодиёт сектори) тенденсияси ва истиқболи, муайян лойиҳанинг техник 
амалга оширилуви ва иқтисодий рақобатбардошлиги, молиявий ҳолати ва 
кредит олишга қодирлиги, раҳбарининг бошқариш қобилияти ва шу каби бошқа 
бир қатор асосий мезонлар бўйича баҳоланади. 
Тижорат 
банкларининг 
активлари 
сифатига 
кўра 
«стандарт», 
«субстандарт», 
«қониқарсиз», 
«шубҳали» ва 
«умидсиз» тоифаларга 
таснифланади. 
Хусусан, қарзларнинг ўз муддатида тўланишига шубҳа туғдирмайдиган 
активлар сифати «стандарт» деб таснифланади. Бунда қарз олувчи молиявий 
жиҳатдан барқарор ҳисобланади, у етарли миқдорда капиталга, юқори 
даромадлилик даражасига ҳамда барча мавжуд мажбуриятларни, жумладан, 
мазкур қарзни қондириш учун етарли пул маблағлари оқимига, шунингдек 
амалга оширилиши мумкин бўлган стратегик режага, бозорда рақобатдошлик 
қобилиятига, яхши маҳсулотни ишлаб чиқаришга ва ўз маҳсулоти бўйича 
маркетинг режасига эга бўлади. 
Сифати «стандарт» деб таснифланган активлар қайтарилишида 
муаммолар кузатилмайди. Бунда асосий қарз суммасининг ва фоизларининг ҳеч 
қандай қисми муддати ўтган ёки шартлари қайта кўриб чиқилмаган бўлиши 
лозим. 
Хужжатда шунингдек активлар сифатининг қолган бошқа тоифалари ҳам 
алоҳида шархлаб ўтилган. 
Бундан ташқари қарорда таъминотга қўйиладиган талаблар, шартлари 
қайта кўриб чиқилган активлар ва инвестиция портфелининг сифатларини 
таснифлаш, тижорат банки активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларга доир 
захирани шакллантириш, мажбурий захиралар депозитларига маблағ ўтказиш, 
захиралардан фойдаланишга оид қоидалар ўрин олган.
Банклар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан сўнг қолган 
фойда ҳисобидан ушбу низом кучга кирган санадан эътиборан ажратилиб
ҳисобот санасига «стандарт» сифатида таснифланган кредитлар (активлар) 
қолдиғига 1 фоиз миқдорида захиралар ташкил қилиниши жорий қилинди. 


257 
Мазкур захира «Стандарт» деб таснифланган кредитларнинг банк 
капитали таркибида захиралар яратилади ва бу банкнинг молиявий 
барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. 
Мазкур низомда тижорат банклари томонидан қорхоналарнинг қимматли 
қоғозларига қилинган инвестицияларини таснифлашнинг аниқ омиллари 
кўрсатилган. Жумладан, 
охирги бир йил давомида тижорат банкига даромад келтирмаган 
инвестиция – «қониқарсиз» сифатида; 
охирги икки йил давомида тижорат банкига даромад келтирмаган 
инвестиция – «шубҳали» сифатида; 
охирги уч йил давомида даромад олинмаган инвестиция сифати –
«умидсиз» сифатида таснифланади. 
Юқорида келтирилган қоидаларнинг жорий қилиниши тижорат банклари 
томонидан муддати ўтган, суд жараёнидаги кредитларни ундириш ва банк 
балансига олинган мол-мулкларни сотиш бўйича чораларни янада кучайтиради 
ва банкларнинг молиявий барқарорлигини ошириш имкониятини яратади, 
пировардида тижорат банкларининг омонатчилари ва кредиторларининг 
манфаатларини янада ҳимоя қилинишини таъминлайди. 
Ушбу Низом кучга кириши муносабати билан Марказий банкнинг 
«Активлар сифатини таснифлаш, тижорат банклари томонидан улар бўйича 
эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларни шакллантириш ва ундан 
фойдаланиш тартиби (рўйхат рақами 632, 11.02.1999 й.) ва унга ўзгартириш ва 
қўшимчалар ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қарори ўрнатилган 
тартибда Адлия вазирлигидан 2015 йил 14 июлда 632-3-сонли билан рўйхатдан 
ўтказилган. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling