А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


-расм. Тижорат банкининг самарали кредитпортфелини таркиб


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

20-расм. Тижорат банкининг самарали кредитпортфелини таркиб 
топтириш йўналишлари 
Кредит портфелини шакллантириш банк томонидан кредитнинг асосий 
тамойилларига риоя этишни, риск даражасини инобатга олган ҳолда кредитлар 
сифатини белгилаш ва туркумлашни, кредитлар бўйича зарурий заҳираларни 
ташкил этишни ва кредит портфели сифатини яхшилаш борасида чора-
тадбирларни ишлаб чиқишни талаб этади. 
Кредит портфелини бошқариш бу - мавжуд кредит ресурсларидан самарали 
фойдаланиш санъати демакдир, яъни самарали бошқарув натижасида кредит 
ресурслари нафақат ўзининг қийматини сақлаб қолади, балки сезиларли даражада 
даромад келтиради.
Кредит портфелини бошқаришнинг таркибий қисмларини батафсилроқ 
кўриб чиқсак, кредит портфелини шакллантиришнинг муҳим шартларидан бири 


274 
кредитнинг мақсадини аниқ белгилаб олишдан иборат. Кредит мақсадидан келиб 
чиқиб, кредитларни қуйидаги гуруҳларга ажратишимиз мумкин: 
а) капиталнинг ўсиши, яъни келажакда барқарор даромадлар олишга 
мўлжалланган узоқ муддатли кредитлар; 
б) тез муддатларда даромад олиш, яъни спекулятив даромадларни олишга 
мўлжалланган қисқа муддатли кредитлар. 
21.3. Кредит портфелини бошқаришда рискларни баҳолаш тизими 
 
Айтиш жоизки, агар кредитдан мақсад қисқа муддатда даромад олиш бўлса, у 
ҳолда риск хатарининг юқорилигини ҳисобга олган ҳолда фоиз ставкасини юқори 
белгилаш мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари, рискларни баҳолашда нисбий 
(облигацияларнинг даромадлигига нисбатан рискларга баҳо бериш), омилли 
(даромадлар, дивидендлар, пул оқимини таҳлил қилиш), динамик (олдинги 
фаолиятни, жорий операцияларни таҳлил қилиш ва истиқбол кўрсаткичларини 
аниқлаш) кўрсаткичлардан фойдаланиш лозим.
Нисбий баҳолаш. Кредитдан олинадиган фоиз ва қимматли қоғозлардан 
даромадларини баҳолаш хавф-хатарларни баҳолаш билан чамбарчас боғлиқ. Ҳар 
бир кредит турининг риск даражаси кредит олувчининг ликвидлик даражаси
кредитнинг даромадлилиги ва барқарорлиги билан тескари мутаносиб боғланишга 
эга.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling