А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

Назорат учун саволлар 
1. Банк кредитларини таснифлаш ва захиралар ташкил этиш қандай 
амалга оширилади? 
2. Активлар сифатини таснифлаш тизими қандай? 
3. Тижорат банки активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларга доир 
захирани шакллантириш тартибини гапириб беринг. 


270 
21-боб. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ
 
21.1.
Тижорат банклари кредит портфели тушунчаси ва уни ташкил 
этилиши 
21.1. Муаммоли ссудаларни юзага келишининг белгилари ва асосий 
сабаблари. 
21.2. Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш усуллари
21.3.
Кредит портфелини бошқаришда рискларни баҳолаш тизими 
21.4.
Тижорат банкида кредитлаш даражасини оптималлаштириш 
21.5.Тижорат банклари кредит порфелининг самарадорлик даражасини 
тавсифловчи асосий кўрсаткичлар 
21.6.
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида самарали кредит 
портфелини такомиллаштириш 
21.7.Кредит қайтмаслиги рискининг ошиши 
21.8.
Кредит портфелини диверсификация қилиш 
Таянч иборалар: ссуда, капитал, пассив, актив, кредит тамойиллари
фоиз, кредит сиёсати, стратегия. 
 
21.1.Тижорат банклари кредит портфели тушунчаси ва уни ташкил 
этилиши 
 
“Кредит портфели” тушунчаси иқтисодий адабиётларда турлича 
таърифланади. Айрим олимлар кредит портфелига кенг тушунча бериб, унга 
банкнинг барча молиявий актив ва пассивларини кирица, айримлари эса ушбу 
тушунчани банкнинг фақатгина ссуда операциялари билан боғлашади. 
О.И.Лаврушиннинг фикрича, тижорат банки кредит портфели ўзида ссуда 
кўринишидаги барча банк активлари - рўйҳатга олинган векселлар, банклараро 
кредитлар ва депозитлар ҳамда бошқа кредит кўринишидаги талабларни 
маълум мезонлар асосида сифат гуруҳлари бўйича таснифларини 
мужассамлаштиради. 
Ш.З. Абдуллаева “Банк рисклари ва кредитлаш” номли китобида кредит 
портфелини кенгроқ илмий асослаб берган.Унда кредит портфелининг 
моҳиятини очиб беришда қуйидаги омилларни инобатга олиниши зарурлиги 
айтилган: 
- кредитлар бўйича риск даражаси; 
- кредит бериш объектлари; 
- кредитдан фойдаланиш муддати; 
- кредитнинг ҳажми ва таъминлаганлиги; 
- мижознинг молиявий ҳолати, мулк шакли ва бошқалар. Шуларни 
инобатга олган ҳолда кредит портфелига қуйидагича таъриф бериш мумкин. 
Банкларнинг кредит портфели – бу турли хил кредит рискларига асосланган 
муайян мезонларга қараб туркумланадиган кредитлар миқёсидаги банк 
талабларининг йиғиндисидир. 


271 
Кредит портфели фақат нормал кредитларни эмас, балки муддати ўтган 
кредитларни ҳам ўз ичига олади. Кредит портфелини моҳиятини чуқурроқ
тўғри англаш уни таҳлил қилишга ёрдам беради. Чунки унда:
- берилган кредитлар бўйича рисклилик даражасини ифодаловчи 
мезонлар; 
- банкнинг барча берган кредитлари бўйича талаблари йиғиндисини 
ҳисобга олиш зарурлиги; 
- кредитларнинг асосий меъзонлари бўйича туркумлаш лозимлиги ва 
бошқалар ўз аксини топган. 
Кредит портфелини бошқариш бу - мавжуд кредит ресурсларидан 
самарали фойдаланиш санъати демакдир, яъни самарали бошқарув натижасида 
кредит ресурслари нафақат ўзининг қийматини сақлаб қолади, балки сезиларли 
даражада даромад келтиради.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling