А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Кредит қайтмаслиги рискининг ошиши


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

21.7.Кредит қайтмаслиги рискининг ошиши 
 
Кредит қайтмаслиги рискининг ошиши кўп ҳолларда кредит олгандан 
сўнг, қарздорнинг қуйидаги самарасиз ва гаразли хатти-ҳаракати натижасида 
ҳам юз бериши мумкин: 
- қарздорнинг бошқа банклардан кредит олиши; 
- қарздорнинг бошқа шахсларнинг мажбурияти таъминоти сифатида 
кафилликлар бериши; 
- қарздор томонидан учинчи шахсларнинг мажбурияти таъминоти 
сифатида ўз мулкини гаровга қўйиши натижасида хўжалик фаолиятида зарур 
бўлган мулкидан қисман ёки тўлиқ маҳрум бўлиши ; 
- пул маблағларини кредитланган лойиҳадан четлаштириш (қимматбаҳо 
автомобиллар сотиб олиниши, офисни таъмирлаш ишлари ва бошқа ортиқча 
ҳаражатлар қилиш) ҳолларига йўл қўйилади ; 
- кредит олган корхона шўъба корхоналар ташкил етилиб, бир-
бирларининг мажбуриятлари учун жавоб бермаслиги шарти билан, хўжалик 
оборотидаги мулкнинг шўъба корхонага берилиши ва сунъий банкротлик учун 
шароит яратилиши; 
- кредит олгандан сўнг, пул айланмаларини банкдан ташқарида амалга 
оширилиши ва х.к. 
Бундай ҳолларнинг олдини олиш учун банкларнинг юридик хизматлари 
кредит ва гаров шартномаларини тузишга жиддий эътибор беришлари ва 
мажбурий тарзда шартномаларда қуйидаги шартлар кўзда тутилиши лозим: 
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан 
молия интизомини мустаҳкамлаш; 
- кредит бериш олдидан карздорнинг бошка банкдаги барча ҳисоб 
рақамларини ёпиши тўғрисидаги шарт; 
- кредит берилганидан сўнг, кредитор банкнинг розилигисиз бошқа 
банклардан ссуда олмаслик ва ҳеч қандай хисоб рақам очмаслик (талаб қилиб 
олингунча сақланадиган депозитлар, жамғарма депозитлар, муддатли 
депозитлар ва хисоб рақамлар) ва. ҳ.к.;
Юқоридагиларни ҳисобга олиб, қуйидаги кредит рискларини бошқаришга 
оид 4 туркумга бўлинган тамойиллар банк кредит фаолиятининг устувор 
элементлари деб белгиланиши ва уларнинг амалда ижроси самарали кредит 
портфелини шакллантиришдаги мавжуд муаммоларни камайтиришга хизмат 
қилади.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling