А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


- жадвал Кредит портфелни бошқариш тактикасини танлаш матрицаси


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

27- жадвал
Кредит портфелни бошқариш тактикасини танлаш матрицаси 
Кредит 
турини танлай олиш 
қобилияти 
Бозор ҳолатини олдиндан айта олиш қобилияти 
Яхши 
Ёмон 
Яхши 
1.Кредит 
ресурсларини 
диверсификация 
орқали 
танланган соҳаларга жамлаш 
2. Бозор ҳолатини олдиндан айтиш 
маълумотларига асосланиб, рискни 
узоқ муддатли меъёрий даражасидан 
паст ёки юқори қилиб белгилаш
1.Кредит 
ресурсларини
диверсификацияламасдан 
танланган соҳаларга жамлаш
2.рискни 
узоқ 
муддатли 
меъёрий даражасида сақлаб 
туриш
Ёмон 
1. 
Диверсификацияланган 
портфелга эгалик қилиш 
2. Бозор ҳолатини башо-ратлаш 
маълумотларига асосланиб рискни 
меъёрий даражада сақлаб туриш 
1. 
Диверсификациялан-маган 
портфелга эгалик қилиш 
2.Рискни 
узоқ 
муддатли 
меъёрий даражада сақлаб туриш 
Ушбу матрицадан фойдаланган ҳолда кредит портфелини бошқаришнинг 
самарали тактикасини танлаб олиш мумкин. Агар кредит берувчининг мижозларни 


276 
танлаш қобилияти яхши бўлмаса, у ҳолда у ўз кредит портфели учун умумий хатар 
даражасини аниқлашга асосий эътиборни қаратган ҳолда мижозларни танлаши ва 
шундан сўнг хатар даражаси ўзгармас бўлган диверсификациялашган портфелни 
шакллантириши лозим.
Кредит ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида корхонанинг 
фаолиятини вақт давомида ўзгаришини таҳлил этган ҳолда истиқболда корхона 
фаолиятининг турли вариантларини оператив тарзда ишлаб чиқиш, фойда 
динамикаси ва таркиби нуқтаи назаридан энг истиқболли объектларни танлаб олиш 
зарур. 
21.4.Тижорат банкида кредитлаш даражасини оптималлаштириш 
 
Банклар ўз фаолиятини такомиллаштириш, хусусан, кредит портфелини 
соғломлаштириш мақсадида мижозларнинг истеъмол ва бошқа эҳтиёжларини 
қондиришга йўналтирилган банк депозитлари ҳамда суғурта ва кредит 
депозитларининг муштараклигини таъминловчи янги молиявий маҳсулотларни 
тақдим этиш орқали аҳолининг жамғариш ва инвестицион фаоллигини 
рағбатлантириш асосида жисмоний шахслар билан ишларни фаоллаштиришга 
алоҳида эътибор қаратмоқда.
Тижорат банклари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг 
маблағларини қарз мажбуриятларини эмиссия қилиш ва банк сертификатларини 
чиқариш йўли орқали жалб этиш амалиётини кенг жорий этилмоқда. Бундай 
амалиётдан мақсад ушбу ресурс турининг банк томонидан жалб қилинган жами 
маблағлардаги улушини оширишдир. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, биз тижорат банкида кредит даражасини 
оптималлаштириш мақсадида унинг самарали кредит портфелини таркиб топтириш 
йўналишларини қуйидагича ифодалашни мумкин (15.2- расм). 
Расмдан кўриниб турганидек, самарали кредит портфелини таркиб
топтиришда тижорат банки ресурсларни жойлаштириш соҳасидаги учта муҳим 
йўналишнинг оқилона нисбатига эришишга ҳаракат қилиши лозим: 
1. Инвесторларни қимматли қоғозларга маблағ киритишини таъминлаш 
ресурсларни оқилона жойлаштиришнинг асосий йўналиши бўлиб, миллий 
иқтисодиёт ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
2. Ресурс жойлаштиришнинг истиқболли йўналишларидан бири жисмоний 
шахсларни кредитлашдан иборат. Чунки кредитлашнинг ушбу йўналиши 
нафақатрискни диверсификация қилиш, балки яхши даромад кўриш имкониятини 
ҳам беради.
3. Ўзбекистон Республикасининг истиқболли корхоналари билан узоқ 
муддатли ҳамкорлик қилиш орқали юқори дивидендли даромадлар олиш ва ушбу 
корхоналарни бошқаришда иштирок этиш.
Кредит портфелининг сифатини доимий равишда назорат қилиш тижорат 
банклари фаолиятининг самарадорлигини ошириш гаровидир. Уларнинг кредит 
портфелини оқилона бошқариш эса кредит рискларини камайтиришнинг 
асосий омилларидан ҳисобланади. Шуни қайд қилиш лозимки, банкларнинг 


277 
молиявий ҳисоботлари ва бошқа қўшимча маълумотлари улардаги активлар 
сифатининг реал ҳолатини, шунингдек кредит портфели бўйича мавжуд 
муаммоларнинг банк даромадига таъсирини акс эттириши лозим. Бундай 
маълумотларнинг йўқлиги нафақат банк акциядорлари ёки Марказий банк ва 
бошқа манфаатдор томонларни чалғитиб қўймасдан, балки банкнинг ўзига ҳам 
рискларни бошқариш жараёнида зарар етказиши мумкин. 
Банкнинг кредит портфели ва унинг сифати тўғрисида аниқ маълумотга 
эга бўлмаслик, зарур ҳолларда олдиндан чоралар кўрилмаслик натижасида 
муаммоли кредитлар юзага келиши мумкин. Муаммоли кредитлар банклардаги 
рискларни минимал даражага етказишга тўсиқ бўлиб туради. Кредит портфели 
сифати ҳақида объектив маълумотларнинг йўқлиги банк раҳбарияти томонидан 
банкнинг кредит сиёсатига зарур ўзгартиришлар киритилишига ҳам ҳалақит 
беради. 
Кредит портфелини бошқаришда асосий ўринни алоҳида олинган 
ссудаларнинг сифатини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва уларни баҳолаш 
асосий ўринни эгаллайди. 
Жаҳон амалиётида банклар томонидан берилган кредитларнинг сифатини 
баҳолашнинг 10 хилдан ортиқ йўналишлари мавжуд. Кредитнинг сифатини 
баҳолаш кредитнинг мақсади, уни тўлаш усули, мижознинг кредитга 
лаёқатлилик даражаси, унинг қайси тармоққа таълуқли эканлиги ва мулк 
шакли, мижознинг банк билан муносабатининг характери, банкнинг мижоз 
тўғрисидаги тўлиқ ахборотга эга эканлиги ва унинг етарлилиги даражаси, 
ссудаларнинг таъминланганлиги, ҳажми ва бошқа мезонлар киради. 
Банк активларининг сифатини аниқлашга уларнинг кредит портфелини 
ўрнатилган меъёрлар асосида тавсифлаб чиқиш орқали еришилиши мумкин. 
Ўзбекистонда 1996 йил июлидан бошлаб Марказий банк тасдиқлаган 
кўрсатмага асосан тижорат банклари активларини тавсифлаш ва ссудалар
бўйича йўқотишлар бўйича резервларни ташкил қилиш амалга оширилмоқда. 
Ўзбекистон Республикасининг “Марказий банки тўғрисида”ги ва “Банклар ва 
банк фаолияти тўғрисида”ги қонунларига асосан активларни тавсифлаш, 
муаммоли ёки ҳаракациз кредитлар бўйича резервларни ташкил қилиш амалга 
оширилмоқда. 
Бу меъёрий ҳужжатга асосланиб банклар томонидан берилган кредитлар 
бўйича қарзларнинг сифати, мижознинг кредитга лаёқатлилик кўрсаткичлари, 
унинг молиявий ҳолати, кредит рискининг даражаси, келажакда кредитни 
қайтиб бериш имконияти, кредитнинг таъминланганлик даражасини, кредитни 
тўлаш муддатидан неча кун ўтганлигини кабиларни инобатга олган ҳолда 
гуруҳларга таснифланади. Кредитларни таснифлашдан асосий мақсад қарз 
олувчининг тўлай олиш қобилиятини ҳамда қарзнинг ўз вақтида қайтарилиши 
учун пул оқиминининг ҳолатини баҳолашдан иборат. 
Кредитларни таснифлаш қарз олувчининг фаолиятини қуйидаги мезонлар 
орқали баҳолашдан бошланиши керак: 
- мижознинг тўловлари тарихи; 
- тармоқнинг келажаги ва анъанавий ривожланиш усуллари; 


278 
- корхонанинг умумий ҳолати; 
- кредитланадиган лойиҳанинг ҳолати ва самарадорлиги; 
- корхонанинг молиявий ҳолати; 
- корхонада бошқарув ва раҳбарлик сифати; 
- корхонанинг ривожланиш режаси, стратегияси ва бошқалар. 
Қуйидаги жадвалга асосан тижорат банклари томонидан мижознинг 
кредитга лаёқатлилик қобилияти даражаси аниқланади: 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling