А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
Назорат учун саволлар 1.Фоиз сиёсатининг асосий максад ва вазифалари нималардан иборат? 2.Тижорат банклари фоиз сиёсатига таъсир этувчи қандай омилларни биласиз? 3. Кредит таваккалчилигида мониторинг ташкил этишни ахамияти қандай? 4.Фоиз ставкаси қандай ўрнатилади ва қайси омилларга боғлиқ? 5.Фоиз даражаси қандай аниқланади? 6.Кредитнинг баҳоси деганда нимани тушинасиз ва у қандай аниқланади? 7.Оддий фоизлар қандай аниқланади? 8.Мураккаб фоизлар қандай аниқланади? 9.Банк маржаси қандай аниқланади ва у қайси омиларга боғлиқ? 10.Хорижий давлатлар фоиз сиёсатининг қандай хусусиятларини биласиз? 11.Реал фоиз ставкаси қандай аниқланади ва унга қандай омиллар? 248 19- боб. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАШ ТАРТИБИ 19.1.Имтиёзли кредитлаш тушунчаси ва уни мамлакат иқтисодиётидаги ўрни. 19.2. Тижорат банклари томонидан таълим кредитини бериш тартиби ва унинг аҳамияти 19.3. Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга ажратиладиган кредитлар ва улардан фойдаланиш шартлари 19.4. Ёш оилаларга микрокредит ва истеъмол кредитларини бериш ва қайтариш тартиби Таянч иборалар: ссуда, капитал, пассив, актив, кредит тамойиллари, фоиз, кредит сиёсати, стратегия. 19.1.Имтиёзли кредитлаш тушунчаси ва уни мамлакат иқтисодиётидаги ўрни Имтиёзли кредитлар ва лизинг хизматлари қайтариш, пуллилик, таъминланганлик, мақсадли фойдаланиш ва муддатлилик шартларида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида, баъзи ҳолларда қайта молиялаштириш ставкасининг 50 % миқдорида ҳам ажратилади. Имтиёзли кредитлар бўйича асосий қарзни қайтариш имтиёзли давр тамом бўлгандан кейинги ойдан бошланади. Президент қарорига асосан юртимизда «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури амалга оширилади. Низомга мувофиқ дастур доирасида имтиёзли кредитлар қарз олувчиларга тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш мақсадлари учун ажратилади. Кредитлар: -илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш; -алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш; -савдо-воситачиликни амалга ошириш; -умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантириш; -ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш; -маъмурий харажатларни тўлаш, жумладан хизмат автомобиллари таъминоти; -мебель, уяли телефон сотиб олиш, шунингдек алоқа хизматларига тўлов мақсадлари учун ажратилмайди. «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури асосида имтиёзли кредитлар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган жисмоний шахсларга, кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер 249 хўжаликлари, оилавий тадбиркорларга ажратилади. Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга ажратилаётган истеъмол кредитларининг имтиёзлар билан тақдим этилаётгани таҳсинга сазовордир. Жумладан, мамлакатимизнинг деярли барча тижорат банклари ёш оилаларга истеъмол кредитларини, биринчи марта расмий никоҳдан ўтган, 30 ёшдан ошмаган ёш оилалар учун 3 йил муддат, 6 ойлик имтиёзли давр билан (имтиёзли даврда кредит бўйича асосий қарздорлик тўланмайди) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган миқдорда тақдим этадилар. 2012 йил 30 апрелдаги “Ёш оилаларни ижтимоий куллаб-кувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 124-сонли қарорлари, Адлия вазирлигида 2007 йил 18-июлда 1697-рақам билан рўйхатдан ўтган “Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида имтиёзли кредитлар ажратилади. Ёш оилаларга бериладиган имтиёзли истеъмол, ипотека, таълим кредитлари бўйича 6 ойлик имтиёзли давр белгиланган холда Марказий банкнинг амалдаги кайта молиялаштириш ставкаси доирасида расмийлаштирилади. Қарз олувчи имтиёзли даврда факат кредитга хисобланган фоизларни тўлайди, асосий қарзни имтиёзли давр тугаганидан кейин, кредитдан фойдаланиш даврининг 7-ойидан бошлаб тенг тўловларда тўлаб боради. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling