А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Банк маржаси ва фоиз ставкаларига таъсир қилувчи омиллар


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

18.4.Банк маржаси ва фоиз ставкаларига таъсир қилувчи омиллар 
 
Банк кредитидан фойдаланилганлик учун ҳақ тўлаш кредит баҳосининг 
асосини ташкил этади, кредит баҳоси ҳисобот давр бошлангунга қадар банк 
бўйича юзага келадиган ўртача фоиз ставкаси ва маржани ўз ичига олади.
Банк оладиган ва тўлайдиган фоиз ўртасидаги фарқ фоиз маржа деб 
юритилади. Яъни фоиз маржа – банк активларидан олинадиган фоизли даромад 
ва банк мажбуриятлари бўйича тўланадиган фоизли ҳаражатлар ўртасидаги 
фарқдир. Фоизли маржани фоизлар бўйича келадиган соф даромад ҳам деб 
аташади. У қуйидаги формула орқали ҳисобланади: 
Дф – Рф 
Мф =
* 100 
Ад
Мф – фоизли маржанинг ҳажми 
Дф – фоизли даромадлар 
Хф – фоизли тўловлари бўйича ҳаражатлар 
Ад – фоиз кўринишида даромад келтирадиган активлар. 
Кредит нархи Марказий банкнинг “қайта молиялаш” ставкаларининг 
меъёрлари билан тартибга солинади, ҳамда маҳсулот ва хизмат таннархи 
даражасини ҳисобга олган ҳолда белгиланадиган чегара кўрсаткич ларидан 
ошмаслиги лозим. Амалда қайта молиялаш ставкаси “Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банки тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддасига мувофиқ 
Марказий банк томонидан мустақил равишда белгиланади. 
Ҳозирги кунда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш фоиз ставкаси 
ойига 0,75 % ни, ҳамда йилига 9 % ни ташкил этади. Марказий банкнинг қайта 
молиялаш ставкаси тижорат банклари томонидан кредитларга ўрнатиладиган 


245 
фоиз ставкаларнинг энг паст чегараси ҳисобланади. Демак, жорий даврдаги 
қайта молиялаштириш ставкаси орқали Марказий банк тижорат банклари
кредит нархининг минимал миқдорини белгилайди.Тижорат банклари ўз кредит 
сиёсати талаблари дан келиб чиқиб қайта молиялаш ставкаси асосида ўз 
кредитлари бўйича фоиз ставкаларни ўз мустақил белгилайди.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling