А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

Номинал фоиз ставка жорий даврдаги бозор фоиз ставкаси ҳисобланса, 
реал фоиз ставка инфляция жараёнлари таъсирида пулнинг қадрсизланиш 
даражасини инобатга олиб номинал ставканинг қайта кўриб чиқилган салмоғи 
ҳисобланади.
Банк амалиётида фоизларни ҳисоблашнинг турли хил метод ва усуллари 
мавжуд бўлиб, кўпроқ оддий ва мураккаб фоиз ставкалар кўлланади. 
Оддий фоизлар асосан қисқа муддатли кредитлашда фойдаланилади. 
Унда шартнома бўйича келишилган муддатлар, ҳар чорак ёки бошқа аниқ 
муддатда фоизлар ҳисобланади ва кредиторга тўлаб борилади.
Ҳозирги кунда тижорат банклари кўпинча оддий усулда фоиз 
ставкасини ҳисоб – китоб қилишдан фойдаланилади. Бунда қарзнинг асосий
суммасини ҳисобга олган ҳолда қарздорнинг жами тўловлари ҳажмини 
қуйидагича аниқлаш мумкин.
Тс = Бқ * (1+к*фс ); 
Бу ерда, Тс – бошланғич қарзни ҳисобга олган ҳолда кредит
бўйича тўловлар суммаси 
Бқ – бошланғич қарз 
фс – фоиз ставкаси 
к – ссуданинг муддати, йиллар(360 ёки 365 кун) ёки кунлар
бўйича кредит муносабатларнинг даврийлиги. 
Масалан, хўжалик субъектига 200 млн. сўм кредит, йиллик фоиз ставкаси
12 фоиздан, 6 ой муддатга берилган бўлса, кредит бўйича тўловлар суммаси: 
Тс =200 000000*(1 + 0,12*180кун/ 365 кун) =211 835 616,4 сўмни ташкил 
этади. Мижознинг банк кредитидан фойдаланганлиги учун тўлайдиган фоиз 
суммаси 11 835616,4 сўмга тенг бўлади. 
Банкнинг маблағларни жалб қилиши билан боғлиқ фоиз ставкасини 
қуйидаги формула орқали аниқлаш мумкин. 


243 
Мтф = Дс * Фс / 100/ 12 * Дм;
Бу ерда, Мтф – мижозга тўланиши керак бўлган фоиз миқдори; 
Дс – депозит суммаси; 
Фс –фоиз ставкаси; 
Дм – депозит муддати. 
Буни қуйидаги мисол орқали кўришимиз мумкин. Масалан, тижорат 
банки мижоз – жисмоний шахсдан 3 000000 сўмни 20 фоиз ставка билан 3 
ойлик муддатли омонотга жалб қилди. Мижозга тегишли бўлган фоиз миқдори
= 3 000000 * 20 / 100 / 12 *3 =150 000 сўмни ташкил қилади. 
Банк амалиётида муракккаб фоизлар ҳам кўлланиши мумкин. Улар
одатда узоқ муддатли кредитлашда қўлланилиб, ҳисобланган фоиз
суммалари шартнома муддати тугалланмагунча кредиторга тўланмайди, 
балки қарзнинг асосий суммасини кўпайтиради. Бизнинг банк
амалиётимизда мураккаб протсент ҳисоблаш методи асосан юридик ва
жисмоний шахсларнинг депозит ва омонат счётлари бўйича қўлланади. 
Бу усулдан фойдаланганда ҳисобланган маблағлар ҳажми қарзга
қўшилади ва уларга нисбатан фоиз ҳисобланиб бораверади. 
Протсент ҳисоблашнинг усуллари кўп жиҳатдан берилган кредитнинг 
муддатига боғлиқ бўлади. Буларга мувофиқ тарзда қуйидаги мураккаб 
фоизларни ҳисоблашнинг вариантлари қўлланади.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling