А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Ўф =( Бқ * (1+к*фс )) - Бқ


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

Ўф =( Бқ * (1+к*фс )) - Бқ; 
Юқорида келтирилган формулага асосан ўсган фоиз (Ўф) миқдорини 
аниқлашимиз мумкин.
Ўф = ( 200 000000 * (1 + 0,12*180кун/ 365 кун)) - 200 000000 =11 835 
616,4 сўмни ташкилни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган 
меъёрларга асосан реал фоиз ставкаси – бу активнинг фойдаланиш муддати 
давомида кутилаётган келгуси пул тушуми оқимларини дисконтлаш учун ва 
активнинг бошланғич баланс қийматига тенглаштириш учун зарур бўлган фоиз 
ставкасидир; 
реал фоиз ставкаси усули эса активнинг (мажбуриятнинг) хизмат 
муддати давомида дисконтни ёки мукофотни фоизли даромадга (ёки харажатга) 
амортизатсия қилиш ёки кечиктирилган фоизли тўловларни (масалан, ҳар ойда 
эмас, ҳар йили олинадиган ёки тўланадиган) тақсимлаш орқали ўзгармас фоиз 
ставкасини тан олишга олиб келувчи усулдир. 
Банклар кредитлар, қарз қимматли қоғозлари ва бошқа молиявий 
воситалар бўйича фоизларни ҳисоблаб боришни қуйидаги ҳолларда тўхтатади: 
1) активлар Марказий банк норматив ҳужжатларига мувофиқ 
субстандарт, шуҳбали ва ишончсиз турларга таснифланганда; 
2) актив МЌХС га мувофиқ қадрсизланганда; 
3) асосий суммани қайтариш ёки унинг фоизини тўлаш муддати 60 
кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилган ҳолда (қайтариш муддати бир 
йилгача бўлган фоизли активлар бўйича); 


244 
4) асосий суммани қайтариш ёки унинг фоизини тўлаш муддати 90 
кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилган ҳолда (қайтариш муддати бир 
йилдан кўп бўлган фоизли активлар бўйича); 
Активларга фоиз“ўстирмаслик” мақомини берган пайтдан бошлаб
банклар қуйидагиларни амалга оширишлари лозим: 
1) фоизли 
даромадларни баланс ҳисобварақларида ҳисоблаш 
тўхтатилади; 
2) барча ҳисобланган, лекин олинмаган фоизли даромадлар баланс 
ҳисобварақларидан 
кўзда 
тутилмаган 
ҳолатлар 
ҳисобварақларига 
ўтказилиши лозим ва активга «ўстирмаслик» мақоми берилгандан сўнг 
кейинги фоизлар ҳисобланиши кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида 
амалга оширилади; 
3) ушбу активлар бўйича барча кейинги тўловлар биринчи навбатда, 
ҳисобланган, лекин олинмаган фоизли даромадларни, кейин эса кредитнинг 
асосий суммасини қоплашга йўналтирилади. 
Муддати ўтган фоизларни капитализатсиялаш орқали асосий қарз 
суммасига қўшиб ҳисоблашга йўл қўйилмайди.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling