А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

 
 
Кф 
ФД = ------------ * 100 
Км 
Кредит фоизлари тижорат банк даромадининг асосий манбаи 
ҳисобланади ва фоиз ставкалари мамлакатнинг ссуда капиталлари бозоридаги 
талаб ва таклифдан келиб чиқиб шаклланади. Умуман олганда, фоиз сиёсати 
пул-кредит муносабатларини мувофиқлаштириб турувчи иқтисодий усули 
ҳамдир. 
Тижорат 
банклари 
кредит 
муносабатларида 
фоиз 
нормасини 
ҳисоблаганда қуйидагиларни эътиборга олиши лозим: 

таъминланган ссудалар бўйича молиявий барқарор, кредитга лаёқатли 
мижозлар учун аниқ муддатга бериладиган базавий фоиз ставкасининг 
даражасини; 

ҳар бир кредит шартнома шартларини, мижоз фаолиятининг 
хусусиятлари ва бошқа жиҳатларни инобатга олган ҳолда риск учун қўшимча 
тўлов. 
Ғарб мамлакатларининг пул-кредит муносабатларида турли хил фоиз 
ставкалари қўлланилади. 1-даражали фоиз ставкаси Марказий банкнинг қайта 
молиялаш фоиз ставкаси ҳисобланади. Бу муҳим аҳамиятга эга. Ставканинг 
Марказий банк томонидан пасайтирилиши бозорда кредит ресурсларининг 
таклифини кўпайишига ва арзонлашишига олиб келади.
Фоиз ставкасини пасайтиришдан мақсад - инвестиция харакатини
тезлаштириш, мамлакатнинг иқтисодий ўсишига туртки беришдан иборат. 


239 
Қайта молиялаш фоиз ставкасининг ошиши кредитлар бўйича фоиз 
ставкаларининг ҳам ошишига, яъни кредитнинг қимматлашувига шу билан 
бирга иқтисодиётда инвестициялар ҳажмининг қисқаришига олиб келиши 
мумкин. Демак, Марказий банкнинг қайта молиялаш сиёсати инфляция
даражаси ҳамда иқтисодий ўсиш суръатларини ҳисобга олган ҳолда
мамлакатнинг пул-кредит тизимининг ҳолатига қараб олиб борилиши керак.
Тижорат банкларининг фоиз сиёсати икки асосий йўналишни ўз ичига 
олади. Биринчиси, бу банк ресурсларини яратишда маблағларни жалб қилиш 
жараёнида олиб бориладиган фоиз сиёсати, иккинчиси, банклар томонидан 
ресурсларни жойлаштириш соҳасида олиб бориладиган фоиз сиёсатидир.
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг фоиз сиёсати банк 
тизимига таалуқли қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаб 
чиқилган. 1998 йилнинг 2 декабрида қабул қилинган 558-сонли “Банкларнинг 
кредит ва депозитлари бўйича фоизлар ҳисоблаш тартиби тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг Низомига асосан олиб
борилади. 
Тижорат банклари фоиз сиёсатини ўзлари мустақил ишлаб чиқадилар ва 
улар амалга оширадиган операцияларига фоизлар ўрнатишда эркиндирлар 
(аммо, фоизлар ўрнатиш чегараси Марказий банк талаблари доирасида бўлиши 
лозим). 
Қоидага асосан кредитлар ва депозитлар бўйича фоизлар тўлаш
вақтида эмас, балки фойда кўриш даврида ҳисобланиб, молиявий
ҳисоботларда даврийликка мос акс еттирилиб борилиши лозим. Депозит ва 
кредитлар бўйича ҳисобланган фоизларни ифодалаш учун ҳар бир депозит
тури ва кредит бўйича алоҳида ҳисобварағлари очилади.
Депозитлар ва кредитлар бўйича фоиз ставкалари, уларнинг суммаси, 
уларни тўлаш вақти, даври, тўлаш шартлари ва бошқалар мижоз билан
банк ўртасида келишиб олинади ва тузиладиган шартномада акс эттирилади 
. Кредитлар бўйича фоиз ставкалар кредитнинг муддати, қарз олувчи 
томонидан тавсия қилинган гаров ҳолати ва қиймати, унинг ликвидлилигига, 
кредит ресурслари баҳосига, кредит рискнинг даражасига қараб тижорат
банки томонидан мустақил белгиланади ва у кредит шартномада акс 
эттирилади . Кредит бўйича фоизлар муддати келганда мемориал ордер билан 
расмийлаштирилиб, мижознинг асосий талаб қилиб олингунча бўлган депозит 
варағидан график бўйича ундириб олинади.
Фоизларни ҳисоблаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилиши 
мумкин.
Фоиз миқдори = сумма * фоиз ставка * амалдаги кунлар сони 
360
Микрокредитлар бўйича Ўзбекистонда фоиз ставкалар Марказий
банкнинг қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган миқдорда, якка
тартибдаги тадбиркорлар учун қайта молиялаш ставкасининг 50 % миқдорида
имтиёзли фоиз ставка ўрнатилиши мумкин. 


240 
Таълим ва истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкалар томонлар 
келишувига асосан сузиб юрувчи фоиз шаклида, лекин қайта молиялаш 
ставкасидан юқори бўлмаган суммада белгиланади. 
Кредит бўйича фоизлар ҳар куни ҳисобланиши мумкин ва қуйидаги
бухгалтерия операцияси бўйича акс эттирилади . 
Дт 163ХХ. - Олиш учун ҳисобланган фоизлар 
Кт 40201–44900 – Фоиз даромадлари 
Фоизларни ундириш шартномада белгиланган тартибда ва муддатда 
амалга оширилади ва у қуйидаги бухгалтерия ўтказмада ифодаланади.
Дт – Касса, банкнинг вакиллик ҳисобрақами ёки мижознинг талаб 
қилиб олингунча депозит ҳисобрақами 
Кт – 163ХХ. Олиниш учун ҳисобланган фоизлар 
Депозит ҳисобварағлари кредит қолдиғи бўйича тўланадиган фоизларни 
ҳисоблаш банкнинг молиявий ҳолатидан қатъий назар ҳар куни амалга
оширилиш мумкин ва уни қуйидаги бухгалтерия ўтказмасида ифодалаш
мумкин.
Дт – 50101-54900 – фоиз ҳаражатлари 
Кт – 224ХХ. Тўлаш учун ҳисобланган фоизлар. 
Ҳисобланган фоизларнинг тўлашини кредит шартномада кўрсатилган
муддат ва суммада - қуйидаги тартибда амалга оширилади. 
Дт 224ХХ. Тўлаш учун ҳисобланган фоизлар 
Кт - Банк вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг талаб қилиб
олингунча депозит ҳисобварағи. 
Фоиз ставкаси қуйидагиларга боғлик ўзгариб туради: 
1. Пул бозоридаги талаб ва таклифнинг нисбати, яъни бозорда қандай 
миқдорда қарз пулига талаб бор ва унга нисбатан қандай миқдорда қарз
бериладиган пул чиқарилган. 
2. Молиявий ресурснинг истеъмол қиймати, яъни уни ишлатишдан
келадиган наф даражаси.
3. Қарзни тўлаш муддати ва шарти. 
4. Инфляция даражаси. 
5. Пул эгасининг маблағини даромад келтирадиган бошқа
соҳаларнинг нафлилик даражаси. 
6. Қарз беришнинг риск даражаси, яъни маблағларнинг қайтиб келиши
кафолати.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling