237
кредит бўйича фоиз ставкадан ташқари турли комиссион тўловлар, ссуда ҳисоб
варақларини очиш, юритиш, кредит бериш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа
тўловларни ўзида акс эттиради. Баъзи давлатларда кредитнинг баҳоси
кредитнинг тўлиқ қиймати деб ҳам юритилади.
Тижорат банклари ўз фоиз сиёсати доирасида
фаолият олиб бориши
билан бирга баъзи бир омиллар банк кредитлари бўйича фоиз ставкаларини
ўзгартириб туришни тақозо қилиши мумкин. Бу соҳадаги ташқи омилларга
1. мамлакатдаги пул-кредит сиёсатининг ҳолати таъсир кўрсатиши
мумкин.Марказий банк томонидан фоиз ставкаларига таъсир ўтказиш орқали
иқтисодиёт тармоқларига йўналтирилаётган кредитлар ҳажмини кўпайтириши
ёки камайтириши,иқтисодиёт ва пул муомаласининг ҳолатига қараб
кредитни
арзонлаштириши ёки қимматлаштириши мумкин. Фоиз ставкаларни
мувофиқлаштириш орқали Марказий
банк тижорат банклари билан
муносабатларини кенгайтиради. Фоиз ставкаларнинг камайиши банк
кредитларининг ҳажмини
оширишга замин яратади, тижорат банкининг
Марказий банкдаги захира маблағларининг ҳажми ҳам ортади.Фоиз ставканинг
оширилиши банк кредитлари ҳажмининг ва
тижорат банкнинг Марказий
банкдаги захира ҳисоб варағидаги маблағларнинг камайишига олиб келади
.
Do'stlaringiz bilan baham: