А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

актив 
операциялари 
бўйича 
фоиз 
ставкаларини шакллантиришда қуйидаги омилларни, яъни:

Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини; 

Бозор конъюктурасини;

Жалб қилинган маблағлар баҳосини ёки маблағларни жалб қилишга 
сарфланган харажатларни; 

Банк маблағи ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳанинг 
жозибадорлиги ёки риск даражасини; 

Мижознинг молиявий ҳолати,ликвидлилиги кредитга ва тўловга 
лаёқатлилиги ва бошқаларни инобатга олиш лозим. 
Тижорат банкининг кредит сиёсати “баҳо-фойда-фоиз” механизмига 
таянади.Кредитга талабнинг ошиб бориши ссуда капиталига бўлган талаб ва 
таклиф ўртасидаги нисбатининг ўзгаришига олиб келади, ссудалар бўйича
фоиз ставкалар ошади. Бу ўз навбатида крэдилашнинг кўлами ва ҳажмини 


234 
кўпайтиради, банк томонидан қўшимча кредит пуллар муомалага чиқарилади, 
банкнинг ликвидлилик квотаси камаяди. Одатда банк фоиз ставкасининг 
юқори ва паст чегаралари белгиланади. Кредит бўйича фоиз ставканинг юқори 
чегараси бозор муносабатлари асосида талаб ва таклифдан келиб чиқиб
шаклланади. Фоиз ставканинг паст чегараси банкнинг маблағларни жалб қилиш 
билан боғлиқ харажатлари ва кредит ташкилоти фаолиятини олиб боришга 
кэтган сарфлардан келиб чиқиб белгиланади.
Тижорат банкларининг ресурсларни жойлаштириш бўйича фоиз 
сиёсатининг асосий тамойили – активларнинг баланслаштирилган таркиби ва 
жойлаштирилган ресурсларнинг минимал даражадаги рискига эришган ҳолда 
банкнинг максимал даромад олишини таъминлашдан иборат бўлиб у қуйидаги 
тамойилларга таянади: 
-маблағларни жойлаштириш йўналиши, муддати,мижознинг молиявий 
ҳолати, ликвидлилиги, тўловга лаёқати, таъминот даражасига қараб фоизларни 
дифферентсиатсиялаш; 
-банк операцияларининг(ресурсларнинг реал баҳосидан келиб чиқиб) 
рентабеллигини таъминлаш; 
-юқори даражада ликвидлиликга эришиш ва уни барқарор ушлаш; 
-актив операцияларга жойлаштирилаётган мижозлар маблағларининг 
максимал қайти келишига эришиш тамойилларидир.
Тижорат банклари фоиз сиёсатини амалга оширишда фоиз маржасини 
ҳисоблаб боради. Фоиз маржаси фоизли даромадлар ва фоизли харажатлар 
ўртасидаги фарқни ташкил этади, ёки банк томонидан жалб қилинган ресурслар 
учун амалга оширилган тўловлар ва жойлаштирилган маблағлардан олинган 
фоизлар ўртасидаги фарқ фоиз маржаси сифатида шаклланади. Фоиз маржа 
банк бўйича умумий ҳамда алоҳида олинган моддалар бўйича ҳам аниқланиши 
мумкин.Фоиз маржанинг салмоғини аниқлаш учун фоиз маржаси 
коэффициенти қўлланилади. Фоиз маржаси коэффициенти тижорат банки 
маржасининг ҳақиқий ва етарли бўлган миқдорини кўрсатади. Фоиз маржаси 
миқдорининг ҳақиқий ҳолати фоиз маржаси коэффициенти( Кҳфм) қуйидаги 
формула бўйича аниқланади ва у банк фойдасида фоиз миқдорининг ҳажми 
қанча эканлигини кўрсатади. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling