А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


 Фоиз ставкаси ва унинг турлари


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

 
18.3. Фоиз ставкаси ва унинг турлари 
 
Фоиз ставкаси кредитга берилган маблағлардан маълум бир миқдорда
фойдаланилганлиги учун тўланадиган фоиз тўловларининг нисбий
кўрсаткичидир.
Фоизнинг бозорда юзага келадиган ҳолат ёки ўзгаришлар банкларнинг 
фоиз ставкаларига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Шундан келиб чиқиб, фоиз 
ставкасининг ўзгармас ва ўзгарувчан- сузиб юрувчи турлари мавжуд. Пул, 


241 
кредит ресурслар бозоридаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда тижорат 
банклари томонидан пассив ёки актив операциялар бўйича қатъий ва сузиб
юрувчи фоиз ставкалари ўрнатилади. 
Қатъий ёки ўзгармас фоиз ставка – қарз маблағларидан фойдаланиш
даврида қайта кўриб чиқиш ҳуқуқисиз ўрнатиладиган, ўзгармайдиган
ставкадир.
Сузиб юрувчи фоиз ставка – кредит берилган муддат ичида вақти-
вақти билан фоиз ставкаси қайта кўриб чиқиладиган ўрта ва узоқ
муддатли кредитларга қўлланадиган ставкадир. Кредит бўйича фоиз 
ставканинг қайси тури қўлланилиши мижоз ва банк ўртасида тузилган кредит 
шартномада акс еттирилиши лозим. 
Сузиб юрувчи фоиз ставка аксарият ҳолларда узоқ ва ўрта муддатли 
кредитлар берганда қўлланилади ва у икки қисмдан иборат деб қараш мумкин. 
Биринчи қисм пул-кредит бозори конъюктурасига боғлиқ равишда
ўзгарадиган ҳаракатланувчи қисмдир. Унинг ўрнида, одатда, кредит
ресурсларини таклиф этишнинг банклараро ставкалари ЛИБОР, ПИБОР, 
ФИБОР ва бошқалар қатнашади. Иккинчи қисми қатъий ўрнатилган ҳажм
қатнашади. У томонлар келишувининг предмети ҳисобланиб ва у қоида
бўйича, кредит шартномасининг амал қилиш муддатида ўзгармайди. Қайд 
қилинган қўшимчанинг ҳажми келишув шартлари ва риск даражасига
боғлик. 
Ғарб мамлакатларининг пул-кредит соҳасида фоиз ставкалари турли
хил кўринишда маълум қилинган. Буларга расмий фоиз ставкалари
банклараро бозорда таклиф этиш ставкаси, “Прайм-рейт” ставкалари, 
корхона ва хусусий шахсларга бериладиган, риск даражаси юқорироқ
бўлган ссудалар бўйича ставкалар киради. Баъзи давлатларнинг Марказий 
банклари томонидан тижорат банкларига бериладиган кредитлар бўйича
расмий фоиз ставкалари ўрнатилади. Расмий ёки базавий фоиз ставканинг
икки тури мавжуд. Бу қимматли қоғозларни қайта ҳисобга олиш редисконтлаш 
ёки ҳисоб ставкаси ва қайта молиялаш ставкасидир. Одатда қайта молиялаш 
ставкаси ҳисоб ставкасидан юқори бўлади. 
Чет элбанклари амалиётида тижорат банкларини қайта молиялаш 
Марказий банк томонидан вакилларни (тратталар) қайта ҳисобга олиш йўли 
билан амалга оширилади, шунинг учун бу ставкалар ҳисоб ставкалари
номини олган. 
Етакчи банклар биринчи даражали банкларни евровалютада кредитлашда, 
уларда ўз депозитларини жойлаштириб, кредит ресурсларини таклиф 
этишнинг (банклараро бозорда) ставкаларидан фойдаланадилар.Булар базавий 
фоиз ставкалар деб юритилади. 
Бундай ставкаларга ЛИБОР (ЛИБОР) – “Банклараро кредитлар ва 
депозитлар бозорида Лондон таклиф этиш ставкаси” мисол бўла олади
ЛИБОР ставкалари бир неча энг ривожланган мамлакатлар валюталари
бўйича ва даврлар (1 ҳафта, 1,2,3,6,9, ва 12 ой) бўйича аниқланади. Кўпдан-
кўп ҳолларда “Либор ставкаси” терминида фунт стерлингдаги депозитлар 


242 
бўйича ставка тушунилади. Ҳар бир йирик тижорат банки ҳар иш кунининг
ерталаб соат 11:00 да мавжуд ҳолат бўйича пул бозори конюктурасига боғлиқ 
равишда ставкани қайд этади. Шунингдек, яна базавий (расмий) фоиз 
ставкаларнинг ПИБОР- Париж фоиз ставкаси, НИБОР – Nyu-York фоиз 
ставкаси, МИБОР – Москва фоиз ставкаси каби турлари ҳам халқаро амалиётда 
кенг қўлланилади. Энг кўп қўлланиладиган фоиз ставка бу ЛИБОР (ЛИБОР) 
бўлиб у нафақат халқаро бозорларда, балки баъзи мамлакатларнинг ички 
бозорларида ҳам қўлланилади. Базавий фоиз ставкалар жалб қилинган 
маблағларнинг реал баҳоси, бу соҳадаги банк харажатлари, ссудалар бўйича 
фойда нормаси ва риск мукофотидан келиб чиқиб ўрнатилади. 
Тижорат банклари молиявий ҳолати ижобий бўлган, биринчи даражали
қарз олувчиларга кредитларни беришда “ПРАЙМ – РЕЙТ” ставкаларидан
фойдаланадилар.
Ва ниҳоят, фоиз ставкаларининг кейинги даражаси бу корхона ва
жисмоний шахсларга бериладиган, риск даражаси юқорироқ бўлган
ссудалар бўйича ставкалардир. 
Фоиз ставкалари яна номинал ва реал фоиз ставкаларига бўлинади. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling