А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банклари


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

9.3.Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банклари 
ресурсларини оптимал бошқариш 
 
Аҳолининг банк тизимига ишончини мустахкамлаш, нақд пул 
маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш, мамлакат 
иқтисодиётини жадал ривожлантириш ва ахолининг турмуш даражасини 
ошириш учун инвестиция ресурсларининг ғоят муҳим манбаи сифатида 
ахолининг эркин пул маблағларини тижорат банклари омонатларига жалб 
этиш, уларнинг молиявий мустақиллигини таъминлаш, банкларда аҳоли 
омонатларининг янги турларини жорий этиш, банклар фаолиятини жаҳон банк 
амалиётига яқинлаштириш ва пировард натижада рақобатбардошликнинг 
юқори даражасига эришиш банк тизимини асосий мақсадларидан бири 
ҳисобланади. 
Депозитлар тратта, чеклар, пул топшириқномалари, давлат хазина 
кафолатлари ва бошқа шаклларда келиб тушса, улар умумий олиш шарти билан 
қабул қилинади. Бироқ бундай суммалар банкнинг ҳисобварағига келиб 
тушмагунча ушбу депозитга киритилган ҳисобланмайди. 


126 
Банкларнинг депозитлар ва жамғарма операциялари билан боғлиқ 
фоизлар (фоиз ставкалари) банклар томонидан депозитлар билан келишувига 
мувофиқ белгиланади. Аммо шуни назарда тутиш керакки, банкларнинг 
депозитларга тўлайдиган фоизлари Марказий банкнинг қайта молиялаш 
ставкасига ҳамда банкнинг нарх сиёсатини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. 
Мамлакатимизда хукуматимиз томонидан тижорат банклари ресурс 
базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида аҳоли ва хўжалик юритувчи 
субъектларнинг бўш пул маблағларини узоқ муддатли депозитларга жалб 
этишни янада фаоллаштириш ҳисобига уларнинг тижорат банкларидаги 
депозитлари ҳажмининг ошириш мақсадида қуйидаги ишларни олиб бориш 
керак: 
1. Аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар талабларини ҳисобга олган 
ҳолда омонатларнинг янги жозибадор турларини мунтазам равишда жорий 
қилиб бориш, тижорат банкларида аҳолидан жамғарма ва муддатли 
депозитларни қабул қилиш ва муддатида қайтариш шароитларини янада 
қулайлаштириш 
ҳамда 
узоқ 
муддатли 
облигациялар 
ва 
депозит 
сертификатларини чиқариш борасидаги ишларни давом эттириш, банклар 
томонидан кўрсатилаётган хизматлар турларини янада кенгайтириш ҳамда 
сифатини яхшилаш борасида амалга ошириб келинаётган чора-тадбирларни 
кучайтириш лозим. 
2.Қишлоқ жойларида банк инфратузилмалари тармоғини кенгайтириш, 
ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда масофадан 
туриб хизматлар кўрсатиш, жумладан, банк ҳисобварақларини масофадан 
бошқариш хизматлари («банк-мижоз», «интернет-банкинг», «мобил-банкинг», 
«СМС-банкинг») кўрсатиш кўламларини янада кенгайтириш билан боғлиқ 
амалий ишларни йщлга қўйиш керак. 
3. Банк пластик карточкаларини муомалага чиқариш ҳажмларини 
ошириш ва улардан самарали фойдаланиш орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоблар 
тизимини янада кенгайтириш лозим. 
4. Телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда пластик 
карточкалар ёрдамида амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар кўламларини 
кенгайтириб боришда хавфсизлик даражасини оширишга алоҳида эътибор 
қаратиш керак. Бу ўз навбатида, банк хизматлари бозорида рақобат муҳитининг 
ортиши ва банк хизматлари сифатининг ривожланишига сабаб бўлади. 
5. Аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар талабларини ҳисобга олган 
ҳолда депозит ва омонатларнинг янги жозибадор турларини мунтазам равишда 
жорий қилиб бориш даркор. 
6. Тижорат банкларида аҳолидан жамғарма ва муддатли депозитларни 
қабул қилиш ва муддатида қайтариш шароитларини янада қулайлаштириш чора 
тадбирларини ишлаб чиқиш лозим. 
7. Тижорат банклари томонидан узоқ муддатли облигациялар, депозит
ва жамғарма сертификатлари чиқариш амалиётини кенгайтириш лозим. 
8. Банк фоиз сиёсатида асосий эътиборни банк депозитлари 
жозибадорлигини таъминлашга, жумладан, аҳоли омонатлари бўйича реал фоиз 


127 
ставкаларининг ижобийлигини сақлаб қолиш ҳамда тижорат банклари 
депозитлар портфелидаги узоқ муддатли депозитлар улушини оширишга, шу 
билан бирга, иқтисодиётнинг реал секторига ажратиладиган кредитлар бўйича 
фоиз ставкаларининг мақбуллигини таъминлашга эришиш чораларини ишлаб 
чиқиш керак деб ҳисоблаймиз. 
Шу билан бирга, маълумки, банклар томонидан нисбатан пастроқ 
фоиздаги ресурсларни излашга ундайди,агар ушбу ресурсларга талабни
қондириш имконияти бўлмаган тақдирда жалб қилинган депозитлар бўйича
фоиз ставкаларни пасайтиришга мажбур бўлади, бу эса ўз навбатида жалб 
қилинган маблағларни сақлаб қолиш имкониятини пасайтиради. 
Жалб қилинган ресурсларни доимий таҳлил қилиб борилишидан
ташқари ушбу ресурс эгаларини хам доимо таҳлил қилиб борилишини
тақозо этади.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling