А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Банк активлари ва қарзларни секюритизациялаш


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

8.2.Банк активлари ва қарзларни секюритизациялаш 
Кўплаб ривожланган малакатлар молиявий тизимлари секюритизация 
босқичида ҳисобланишади, бунда асосий ўринни пул бозори ва қимматли 
қоғзлар бозори ўйнайди. Ташкилот маблағни, яъни банк мижоз ва уч томон 


114 
ўртасидаги шартномани бажариш лозим. ККХ нинг асосий хусусиятлари 
қуйидагилар: 
-кредит хати банкка комиссион хизмати учун даромад келтиради (одатда 
0,5 кредит суммасидан) 
-бу мижозга банкнинг чегараланган қарзидан арзонрок қарз олиш 
имконини яратади. 
Бу ҳолатларда эса секюритизациялаш билан солиштирилиб кўрилади. 
Банк активларини қимматли қоғозларга жойлаштиришдан яна пакетларга 
хизмат кўрсатгани учун ҳам ҳақ олади. Одатда секюритизациялаш қарзлар 
остида шаклланган активларидан олишган даромадни ўз эгаси қўлига 
тушишини назорати ҳисобланади. Бу қўйилган активлари билан ҳар бир 
операцияни ўтказиш чоғида уларни ўз балансидан чиқаришга ҳаракат 
қилади,бу эса риск туғилганда ёки фоиз ставкаси номинал ҳолга келганда 
зараркуришниг олдини олади.Банк активларнинг секюритизацияси ва 
акциядорларга тўлаш чоғидаги фоиз ставкалари фарқидан ҳам даромад олиши 
мумкин. 
Маблағни шакллантириш учун секюритизациялаш ҳамма банк учун ҳам 
уринли эмас. АҚШ да қимматли қоғозлар чиқариш учун минимал харажат 50 
млн $ ни ташкил этади ва кичик банклар бу харажатни қоплаш учун 
инвесторларни жалб қилади ёки ўзларининг қарзларидан пакет шакллантириб 
улар орқали таъминланган қимматли қоғозларни чиқаради. 
Қарз билан таъминланган қимматли қоғозлар инвесторларни ҳам 
рисклилиги билан жалб қилади. Бундай кредитни таъминлаш маблағларига 
масаласи бошқа молиявий ташкилотлардан олинган кредит хатлари мисол 
бўлади. Бундан ташқари қарзлар билан таъминланган қимматли қоғозлар риск 
даражасига қараб ҳам гуруҳланган бўлади ва инвестор у ёки бу риск гуруҳини 
танлайди. Банк кредитини таъминлашнинг бошқа усуллари пул маблағларидан 
фойдаланиш ҳисобланади. Улар қарзлардан даромаднинг олинганлиги 
қимматли қоғозларга қуйилмалар, фоизлар ва бошқа операциялардан ҳосил 
бўлади. 
Қарз билан таъминланган қимматли қоғозлар инвестор учун сотиб олувчи 
уни ҳам молиявий ташкилот учун ҳам (уни чиқарган) қулай лекин бунда малум 
бир риск катнашади. Қарзларнинг салмоғининг ошиб кетиши уларни тўлашда 
муаммо келтириб чиқаради ва кутилаётган даромадни камайтиради ўз 
навбатида эса асосий капиталнинг даромадлилиги ва инвесторнинг кутилаётган 
даромадини ҳам тушиб кетишига олиб келади. 
Қимматли қоғозларни сотиб олувчи қимматли қоғозларни ҳар доим ҳам 
таҳлил килишгаериша олмайди, шу туфайли инвесторлар банк фаолиятида 
ишлаб чиқарилган қимматли қоғозлар ва тезда тўловни амалга ошира олишга 
этибор бериш керак. Агар пакетланган қарзларнинг бир қисми тезда тўланса бу 
инвестор учун муаммо келтириб чиқаради, яъни тўловлар фоиз ставкасининг 
тушиб кетиши оқибатида юз берадиган ҳолат бунда инвестор яна кам 
даромадли маблағ жалб этишга мажбур бўлади. 


115 
Секюритизация риски билан боғлик яна бир ҳолат шуки, фоиз ставкалари 
ўйнаш натижасида бугун сотиб олинган қимматли қоғозлар кейинроқ катта 
даромад келтириши мумкин. Банкдан қимматли қоғозлар сотиб олган инвестор 
уни сотишини хохласа у кейинчалик бор даромаддан маҳрум бўлади. Агар фоиз 
ставкалари ошса кам микдордаги қарздорлар ўз қарзларини тулайдилар шунинг 
учун қарзлар билан таъминланган инвестицияланган активлар ўзини тезда 
қоплаб бера олиши мумкин эмас. 
Ҳар хил серюритизация банклар ўртасида депозит жалб қилишда ҳам 
рақобатни шакиллантиради. Тажрибали депозиторлар улар қимматли 
қоғозларни сотиб олиш орқали банк депозитрларини сотиб олишдан кўра 
кўпроқ даромад олишларини сезиб қолишади. Секюритизация кўпгина 
корпорацияларга ўз банклари учун кредитларни очиқ бозори жалб қилишда ҳам 
қўл келади. Банклар кафолат хати беради ва қимматли қоғозларни очиқ 
бозорда сотиш орқали тўғридан тўғри ва комиссион даромадлар олишади. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling