А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


 Тижорат банклари ресурсларидан самарали фойдаланиш йўллари


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

9.2. Тижорат банклари ресурсларидан самарали фойдаланиш йўллари 
 
Тижорат банклари ўз ресурс базасини ошириш ҳисобига мамлакатимиз 
иқтисодиётининг муҳим тармоқлари ривожига йўналтирилган ислоҳотларда 
фаол иштирок этиш мақсадида аҳоли учун қулай даромад манбаи бўлган 


123 
омонатлар турини тобора кенгайтириб бораётганликлари хеч кимга сир 
эмас. 
Маълумки, ахоли омонатлари банкнинг бошқа ресурс манбалари ичида 
нисбатан энг арзон ресурс ҳисобланади. Шунинг учун ҳам кейинги йилларда 
ривожланган хорижий мамлакатларда аҳолининг муддатли омонатларини 
жалб 
қилиш 
тижорат 
банклари 
депозит 
сиёсатининг 
устивор 
йўналишларидан бирига айланди. 
Тижорат банкларининг жамғарма операцияларини ривожлантиришда 
депозит сиёсатининг умумий ва хусусий мезонларини ишлаб чиқиш муҳим 
амалий аҳамият касб этади. 
Тижорат банки депозит сиёсатининг хусусий мезонларига қуйидагилар 
киради;

мижозларнинг алоҳида гуруҳидан депозитлар жалб қилишни 
кучайтириш;

банкнинг депозит сиёсатини алоҳида олинган ҳудудларда 
фаоллаштириш;

омонатларнинг аниқ турлари бўйича маблағлар жалб қилишни 
кучайтириш.
Тижорат банкларининг депозит сиёсатини ишлаб чиқишда бир қатор 
омилларни ҳисобга олиш зарурий ҳолат ҳисобланади. Ана шундай асосий 
омиллардан бири тижорат банклари томонидан муддатли ва жамғарма 
депозитларига тўланадиган фоиз ставкаларини шакллантириш ҳисобланади. 
Тижорат банклари депозитларга уларнинг бозор фоиз ставкаси даражасида 
ва ундан сезиларли даражада фарқ қилмайдиган ставкаларда фоизлар 
тўлаши лозим. Аммо бунинг учун депозитларни тўланаётган ставкадан 
юқори ставкада жойлаштириш имкониягига эга бўлиши лозим.
Ссуда капиталлари бозорида иқтисодий конъюктуранинг ўзгариши 
тижорат банкларини фоиз маржасини ўзгартиришга мажбур қилиши 
мумкин. Айрим ҳолларда тижорат банкларининг маржасини депозитларга 
тўланадиган фоиз ставкаларини ошириш йўли билан қисқартиришга мажбур 
бўладилар. 
Тижорат банкларининг депозит сиёсатига таъсир қилувчи иккинчи 
омил Марказий банкнинг мажбурий захира сиёсати ҳисобланади. Мажбурий 
захира ставкаларининг оширилиши тижорат банкларининг депозитларга 
фоиз тўлаш имкониятини пасайтиради. Бундан ташқари, мажбурий захира 
ставкаларининг 
оширилиши 
банк 
реурсларининг 
ликвидлилигини 
пасайишига олиб келади. Шунинг учун ҳам ривожланган индустриал 
мамлакатларда, хусусан, АҚШ, Германия ва Австрияда мажбурий захира 
ставкалари депозитларнинг суммаси ва муддатига боғлиқ равишда 
табақалаштирилган. Депозитнинг суммаси қанчалик катта ва муддати 
қанчалик қисқа бўлса, унга нисбатан ўрнатилган мажбурий захира ставкаси 
ҳам шунчалик юқори бўлади. Масалан, АҚШда энг юқори мажбурий захира 
ставкаси 36,7 млн. АҚШ долларигача бўлган суммадаги трансакцион 
депозитларга нисбатан белгиланган бўлиб, 12 фоизни ташкил қилади. Энг 


124 
паст ставка эса, узоқ муддатли аҳолининг омонатларига нисбатан 
ўрнатилган бўлиб, 1 фоизни ташкил қилади.
501
Тижорат банкларининг депозит сиёсатини шакллантиришда ҳисобга 
олинадиган учинчи омил тижорат банкининг ликвидлилиги ва тўловга 
қобиллигининг ўзгариши ҳисобланади. Тижорат банки балансининг жорий 
ликвидлилик даражасини пасайиши банкнинг депозитлар ва уларга 
ҳисобланган фоизларни ўз вақтида қайтариш имкониятини пасайтиради. 
Банкларнинг балансини умумий ликвидлилигининг ёмонлашуви 
муддатли ва жамғарма депозитларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ 
қайтарилмаслик ҳолатларини юзага келишига сабаб бўлади. Шунинг учун 
ҳам банк балансининг жорий ва умумий ликвидлилигини таъминлаш 
тижорат банклари депозит сиёсатининг самарадорлигини таъминлашнинг 
муҳим омилларидан бири ҳисобланади. 
Тижорат банкларининг депозит сиёсатига таъсир қилувчи асосий 
омиллардан бири Марказий банкнинг очиқ бозор операцияларининг 
ўзгариши ҳисобланади. Агар Марказий банк очиқ бозор операцияларида 
кўпроқ қимматли қоғозларни сотувчи бўлиб иштирок еца, бу ҳолат тижорат 
банкларининг ликвидлилигини пасайишига олиб келади. Бу эса, 
банкларнинг депозит сиёсатига тегишли ўзгаришларни киритилишига сабаб 
бўлади. 
Муддатли депозитлар салмоғининг таҳлил қилинган даврларда 
ўсмаётганлиги тижорат банкларини ўзларининг ресурс базасини мустаҳкамлиги 
борасидаги сиёсатининг самарасизлигидан далолат беради. 
Жамғарма депозитларининг депозитлар умумий ҳажмида кичик салмоққа 
эга эканлиги аҳолининг вақтинчалик бўш пул маблағларини банк 
муассасаларига 
жалб 
қилиш 
борасида 
сезирларли 
муаммоларнинг 
мавжудлигидан далолат беради. 
Депозит операциялари тижорат банкларининг депозит сиёсатини амалга 
ошириш орқали таъминланади, яъни: 

депозит операциялари банк даромадининг ошишга ёки келажакда 
даромад олишга шароит яратиши керак; 

банк балансининг ликвидлилигини сақлаш мақсадида депозит 
сиёсатини амалга ошириш керак; 

депозит операцияларини амалга оширишда муддатли қўйилмаларга 
эътибор қаратиш лозим; 

депозитларни жалб қилиш ва уларни вақтида қайтариб бериш билан 
боғлиқ банк хизматларини ривожлантириш чораларини кўриш зарур ва 
бошқалар. 
Аҳолининг муддатли омонатларини банкларга жалб қилиш билан боғлиқ 
муаммоларга қуйидагиларни келтириш мумкин:
-аҳолининг талабларига мос келадиган фоиз ставкаларини жамғарма 
депозитлари бўйича тўланмаётганлиги. Бозор иқтисодиёти шароитида 
аҳолининг ва корхоналарнинг банкларга маблағларини муддатли ва жамғарма 
1
Эд. Долан и др. Деньги, банковское дело и денежно-кредитная политика. Пер.-СпБ, 2008 с 11. 


125 
депозитлари шаклида қўйишдан манфаатдорлигини юзага келтирадиган 
бирламчи омил депозитларга тўланадиган фоиз ставкаларининг даражаси 
ҳисобланади. 
-аҳолининг қўйилган жамғарма депозитлари ва уларга ҳисобланган 
фоизларни ўз вақтида банклардан нақд пул шаклида олишларига тўлиқ 
ишончни ҳосил қилмаётганлари. 
Ҳозирги вақтда бу муҳим омил ҳисобланади. Чунки мамлакатимиз 
аҳолисининг пуллик ҳисоб-китобларининг асосий қисми нақд пулларда амалга 
оширилади. Улар маълум бир тадбирларни келгусида молиялаштириш 
мақсадида жамғарадилар. Кейинги иккинчи муаммо тижорат банкларининг 
капитал базасининг заифлигидир.
2016 йилда тижорат банклари ресурс базасини янада мустаҳкамлаш 
мақсадида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини 
узоқ муддатли депозитларга жалб этишни янада фаоллаштириш ҳисобига 
уларнинг тижорат банкларидаги депозитлари ҳажмининг камида 30 фоизга 
ошишини таъминлаш режалаштирилган. 
Банклардаги 
депозитлар 
ҳажмини 
ошириш 
бўйича 
прогноз 
кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича ижроси мониторинги Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 117-сонли қарори 
талабларига мувофиқ ҳолда амалга оширилади. 
Бунда аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар талабларини ҳисобга олган 
ҳолда депозит ва омонатларнинг янги жозибадор турларини мунтазам равишда 
жорий қилиб бориш, тижорат банкларида аҳолидан жамғарма ва муддатли 
депозитларни қабул қилиш ва муддатида қайтариш шароитларини янада 
қулайлаштириш 
ҳамда 
узоқ 
муддатли 
облигациялар 
ва 
депозит 
сертификатларини чиқариш борасидаги ишларни давом эттириш кўзда тутилган. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling