А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Тижорат банклари фаолиятида рискларни бошқариш


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

10.3.
Тижорат банклари фаолиятида рискларни бошқариш 
Банклар фаолиятида рискларни бошқариш рискларни минималлаштириш 
ва олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Банк рискларини бошқаришдан 
асосий мақсад банкнинг актив ва пассивларини бошқаришда банкнинг фойдаси 
ва унинг ликвидлилик ҳамда хавфсизлиги ўртасидаги энг муқобил нисбатни 
таъминлаш, яъни рисклар таъсирида юзага келиши мумкин бўлган 
йўқотишларни минималлаштиришдан иборат. Рискларни самарали бошқариш 
банк фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган кўп муаммоларни ҳал қилишга 
ёрдам беради.Риск даражаси турли сабаб ва омилларга қараб ўзгариб 


136 
туради.Шу сабаб банклар ҳам бозор муносабатлари, мижозларнинг сифати
талаби ва бошқалардан келиб чиқиб ўз активлари ва пассивларининг ҳолати, 
банк хизматларига бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб рискларни ҳам 
ҳисоб-китоб қилиб фаолиятини олиб бориши керак. 
Рискларни бошқариш жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади: рискларни 
олдиндан кўра билиш, уларнинг тахминий ҳажми ва таъсирини аниқлаш, 
рискларнинг олдини олиш ёки уларни минималлаштириш бўйича чора-
тадбирлар ишлаб чиқиш, улар таъсирида юзага келиши мумкин бўлган 
йўқотишларнинг олдини олиш в.б. Бу борада ҳар бир банк рискларни 
бошқариш соҳасида ўзининг стратегиясига эга бўлиши лозим. Агарда банк 
рискли операцияни амалга оширишга қарор қилса, у олдиндан мазкур 
операцияда қанақа рисклар бўлиши мумкинлигини ва уларни қайси усуллар 
билан, қандай қилиб бошқариши мумкинлигини ҳам билиши лозим.Бизининг 
республикамизда тижорат банклари фаолиятида учрайдиган рискларни 
бошқариш бўйича Марказий банкнинг 2011-йил 25 майда тасдиқланган 
“Тижорат банкларининг банк таваккалчилигини бошқаришига нисбатан 
қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низом талаблари асосида олиб борилади.Бу 
ҳужжат Марказий банк томонидан тижорат банкларининг банк рискларини 
бошқаришига қўйиладиган минимал талаблар баён этилган ва банк рискларини 
бошқариш деганда, банк ўз фаолиятини юритиши ва банк операцияларини 
ўтказишида пайдо бўлиши мумкин бўлган таваккалчиликларни аниқлаш, 
уларнинг олдини олиш, бартараф этиш, камайтириш ва кўрилиши мумкин 
бўлган зарарларни бошқа молиявий воситалар орқали қоплаш бўйича банк 
томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуйи тушунилиши белгилаб 
берилган.Республикада тижорат банклари томонидан улар фаолиятида юзага 
келадиган рискларни бошқаришдан асосий мақсад - банк омонатчилари ва 
кредиторлари, 
акциядорлари 
манфаатларини 
ҳимоя 
қилиш, 
банк 
таваккалчиликларини камайтириш, бартараф этиш ва олдини олиш ҳамда банк 
фаолиятининг етарли даражадаги барқарорлигини таъминлашдан иборат. 
Рискларни бошқаришнинг қуйидаги елеменлари мавжуд: 
1. Банк рискларини бошқариш бўйича махсус бўлим ёки бошқармалар 
ташкил қилиш. 
2. Рискларни бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш. 
3. Рискларни минималлаштиришга таъсир қилувчи дастагларни топиш. 
4. Рискларни таҳлил қилиш асосида қарорлар қабул қилиш в.б.
Ушбу элементр Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган банклар 
фаолиятида ҳам ўз аксини топган. 
Банк рискларини бошқариш соҳасида тижорат банклари қуйидаги 
талабларни амалга оширишлари зарур: 
банк фаолияти ва унинг атрофидаги муҳитнинг ўзига хос хусусиятларини 
ҳисобга олувчи, аниқ ифодаланган ва ҳужжатлаштирилган таваккалчиликларни 
бошқариш сиёсатини ишлаб чиқиш; 
банк таваккалчилигини бошқариш вазифалари юкланган таркибий 
бўлинмани ташкил этиш; 


137 
банк таваккалчилигини бошқариш бўлинмасини тажрибали ва малакали 
мутахассислар билан таъминлаш; 
банк янги хизматларни жорий қилишда, йирик битимларни тузишда
хорижий молия институтлари билан алоқа ўрнатишда, инвестициялар 
киритишда, чет элвалютасидаги маблағларни активларга жойлаштиришда, янги 
ходимларни ишга қабул қилишда ва бошқа банк таваккалчилиги юзага келиши 
мумкин бўлган банк операциялари таваккалчилигининг юзага келиши ва уни 
бартараф этиш, олдини олиш, камайтириш нуқтайи назаридан банк 
таваккалчилигини бошқариш бўлинмаси билан келишувни амалга ошириш в.б.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling