А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
Кредит иқтисодий категориясининг иқтисодий категориялар
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.4.Кредитлаш муносабатларини амалга ошириш босқичлари
12.3.Кредит иқтисодий категориясининг иқтисодий категориялар
тизимидаги ўрни Кредитни иқтисодий категорииялар тизимидаги асосий ўрни, унинг ахамияти ва бошқа томонлари кенг очиб берилган. Ишлаб чиқариш харажатлари ишлаб чиқариш билан маблағлар тушиши жараёни бир - бирига мос келмаганда, тугалланмаган ишлаб чиқариш салмоғи ошиб кэтганда келгуси давр харажатларига, баъзи корхоналарга янги турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш ва корхонани қайта таъмирлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни амалга оширишда кредитларга мурожаат этилади. 149 Айланма маблағларга одатда дебиторлик қарзлари ёки товар - моддий бойликлар билан таъминланади. Қурилиш учун "оралиқ" кредитлари бино ва иншоотлар, оффислар, савдо марказлари ва шу кабиларни қуриш учун берилади. Аниқроғи кредит, бино ва иншоотларни қуришда керак бўладиган қурилиш материаллари, қуриш жиҳозларини сотиб олишга, қурувчи ишчиларни ёллашга берилади. Бу каби кредитлар кредит олувчининг бошқа бир узоқ муддатли таъминоти остида берилади. Қимматли қоғозлар дилерларига кредитлар, давлат қимматли қоғозлари ва хусусий қимматли қоғозлар дилерлари баъзи вақтларда қисқа муддатларда янги қимматли қоғозлар сотиб олиш учун маблағга эҳтиёж сезадилар. Бу каби кредитларни кўпгина банклар "жон" деб тақдим этадилар. Сабаби, бу кредитлар давлат қимматли қоғозлари билан таъминланган бўлади. Бундан ташқари, бу кредитлар жуда қисқа муддатларга берилади.(бир кундан бир неча кунгача). 12.4.Кредитлаш муносабатларини амалга ошириш босқичлари Республикамизнинг кузга кўринган олималаридан бири Ш. Абдуллаева узининг "Пул, кредит ва банклар" 55 номли китобидан кредит муносабатларида субъектлари икки хил бўлишини курсатиб утади: кредит (қарз берувчи) қарздор Бундан ташкари, кредит кредит муносабатлари таркибининг элементи сифатида кредитнинг объекти юзага келади. Бунда қарзга берилган маблағ уз кийматини саклаб колиши кредитнинг асосий хусусияти ҳисобланади. Кредит таркиби унинг элементлари бирлигини ифодалайди. Кредитнинг харакат босқичлари ҳам уни мухим белгиси ҳисобланади. Қарзга берилувчи киймат харакатини қуйидагича ифодалаш мумкин: Б к -О кз -И к - В р - + к - Ф кс Б к - кредитнинг берилиши; О кз - кредитни қарз олувчи томонидан унинг вақтинчалик эҳтиёжини кондириш учун олиниши; И к - кредитни ишлатилиши қарз олувчининг кредитни нима максадда олинганлиги билан узвий боглик бўлади; В р - қарз олувчининг хужалигида қарзга олинган кийматнинг айланиши тугалланишини ресурсларнинг айланишдан чиқарилишини ифодалайди; Қ к - кредитни кайтариш; Ф кс - вақтинчалик берилган кийматни кредитор кулига кайтиб келиши (фоиз билан). 55 Ш.З. Абдуллаева. “Пул кредит банклар”. Тош.: “Молия” -2000 й. 121 бет. 150 Кредит мохиятининг тахлили узлуксиз жараён. Бунда тахлил жараёнида янгидан янги белигилар, хусусиятлар юзага чикиши мумкин. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling