А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
Кредит тўғрисидаги назариялар
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
11.2.Кредит тўғрисидаги назариялар
Турли даврлардаги яшаб ижод килган иқтисодчилар кредитни иқтисодиётда, ҳамда такрор ишлаб чиқариш жараёнидаги урнига турлича баҳо бериб келганлар, уларнинг айримлари кредитга юксак баҳо берганлар, иккинчи гурух иқтисодчилари уни урнини кейинги даражага қуйиб келганлар. 142 Кредит тўғрисидаги назарияларни икки гурухга булинади. Уларнинг биринчиси кредитнинг натуралистик назарияси деб номланади. Бу назариянинг асосчилари бўлиб А.Смит ва Д.Рикардолар ҳисобланадилар. Бу назарияга асосан кредитнинг аҳамияти пасайтирилади, яъни кредит факат жамиятда таксимланган капитални алохида ишлаб чиқарувчилар ўртасида кайта таксимлаш шакли бўлади ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш омили була олмайди. Бу назариянинг асосий йуналишлари қуйидагилардан иборат: - кредит моддий кийматликларни бир кулдан иккинчисига ўтказишда техник восита (курол) бўлиб ҳисобланади. - кредит объекти бўлиб натурал (ишончсиз) ашёвий бойликлар ҳисобланади; - ссуда капитал хакикий капиталга тенглаштирилади ва уни харакати ишлаб чиқариш капитал харакатига мос келади; - банклар моддий кийматликларни бир мулк эгасидан иккинчи мулкдорга ўтказиб берувчи воситачи сифатида иштирок этади. Юкорида куриб утилган кредит назарияси йуналиш намоёндалари томонидан кредит тугрисида ва уни такрор ишлаб чиқариш жараёнида нотугри хулосага келганликларини билдиради. Чунки улар кредитни (ссуда капиталини) харакатини, ишлаб чиқариш капитали, товар капиталини харакатини нотугри курсатиб берадилар. Хаттоки кредитни кайта таксимлаш функциясини ҳам охиригача олиб бера олмайдилар. Бу назария тарафдорларининг камчилиги шунки улар кредитни ишлаб чиқаришга бевосита боглик, лекин ишлаб чиқариш у хеч кандай ижобий таъсирини курсатиб бера олмаганлар. Хакикатда эса кредит ссуда капиталининг харакатини натижаси бўлиб, икки хусусиятга эга, яъни кредит кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришга таъсир курсатиши, ёки унда карама- каршиликларни ҳам вужудга келтириши мумкин. Аммо натуралистик назариётчиларнинг камчиликларига карамай уларнинг карашларида ҳам нозитив фикрлар (мулохазалар) бор. Масалан, бу назария тарафдорлари фикрига кура кредит хакикий капитални яратмаслиги, балки факат ишлаб чиқариш жараёнига таъсир курсатиши, яъни кредитни бевосита ишлаб чиқариш билан боглик эканлигини билиб бера олганлар. Кредитни ролини (урнини) бурттириб курсатадиган назария бу- кредитни капиталини яратиш назариясидир. Бу назария асосчилари- инглиз иқтисодчилари Дж. Ло (XVIII) ва Г. Маклеод (XIX) ҳисобланадилар. Бу назариянинг негизи шуки-кредит хеч кандай ишлаб чиқариш жараёнига боглик эмас ва у иқтисодиётда хал килувчи уринни эгаллайди. Улар кредитни пул ва бойликлар билан бир каторга куядилар. Капитални яратиш назариясининг асл маъноси буйича банклар кредитни бериш орқали капитал яратадилар, кредит хажми банкларнинг узлари ишлаб чиқарадиган кредит сиёсатига боглик. Шунинг учун банклар канчалик чегараланмаган микдорда кредитни кенгайтиришлари ва бу йул билан ишлаб чиқаришни кенгайтиришга асос яратишлари мумкиндир. 143 Банклар «кредит фабрикаси» деган тушунча шу назария тарафдорлари томонидан вужудга келтирилгандир. Кредитнинг капиталини яратиш назарияси тарафдорлари банклар томонидан берилаётган кредит хажми банк хохишига эмас балки, такрор ишлаб чиқариш жараёнининг объектив заруриятидан (хохишидан) келиб чикиши, ҳамда кредитни хакикий капитал билан алмаштириб юборадилар. Кредитнинг бу назариясининг давомчилари бўлиб, австралия профессори И. Шуметер, немис банкири А. Тан ва инглиз иқтисодчилари Дж. М.Кейнс ва Р. Хоутри ҳисобланадилар. Шуметер ва Танлар банкларнинг куч- кудратини ошириб юборадилар, ва хеч кандай чегарасиз бериладиган кредитлар такрор ишлаб чиқариш жараёнини ҳамда иқтисодий усишнинг асосий капитали бўлиб ҳисобланадилар деб карайдилар. Шунга кура бу карашлар кредитнинг «експаицион кредит назарияси» номи билан оламга машхурдир. Ушбу назария орқали иқтисодчилар мамлакатдаги инфлацияни окламокчи бўладилар. Бирок кредитнинг бу назария буйича давомчиси булган Дж. Кейис узида керакли булган карашлардан яхши (ижобий) томонларини олган холда кредитни иқтисодиётни тартибга солиш воситаси деб карайди ва исботлаб беради. Чунки банклар томонидан кредитлаш иқтисодиёт талабига асосан берилиши, талаб ошса таклиф ҳам ошиши мумкинлигини эътироф этади. Бунга тарихий мисоллар етарли. Масалан, мамлакатда иқтисодий ривожланиш ўзгариши натижасида кредитга булган талаб ҳам ошади ва аксинчадир. Кредитнинг ортикча бериб юборилиши бозор иқтисодиёти шароитида кушимча кредитларнинг инфлациянинг вужудга келишига сабабчи бўлиб келиши мумкиндир. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling