147
12-боб. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТЛАШНИ ТАШКИЛ
ЭТИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
12.1.Кредитнинг моҳияти ва унинг кўриниши, яъни унинг юзага чиқиши.
12.2.Тижорат банкларида кредитлаш жараёнини ташкил этишнинг
ҳуқуқий асослари.
12.3.Кредитлаш муносабатларини амалга ошириш босқичлари.
12.4.Кредитлаш муносабатларини амалга ошириш босқичлари
Таянч иборалар: ссуда, капитал, пассив, актив,
кредит тамойиллари,
фоиз, кредит сиёсати, стратегия.
12.1.Кредитнинг моҳияти ва унинг кўриниши, яъни унинг юзага
чиқиши
Кредит-бу вақтинча буш турган пул маблағларини маълум муддатга, хак
тулаш шарти билан қарзга олиш ва кайтариб бериш юзасидан келиб чиққан
иқтисодий муносабатлар йигиндисидир.
Кредит хар кандай ижтимоий муносабат эмас,
балки ижтимоий ишлаб
чиқариш махсули, кийматнинг харакати, қарз берувчи ва қарз
олувчи
ўртасидаги иқтисодий муносабатларни ифодаловчи категориядир.
Кредитнинг мохияти унинг ичики белигларини очиб беришга каратилган.
Кредитнинг мохиятини очиш - бу унинг сифатларини,
кредитнинг мухим
томонларини, унинг иқтисодий муносабатлар тизимининг бир элементи
сифатида курсатувчи асосларни билиш демакдир.
Иқтисодий категория сифатида кредитнинг мохияти купгина иқтисодчи
олимлар томонидан ўрганилиб чикилган ва
улар томонидан кредитнинг
мохияти буйича фикрлар билдирилган.
16-расм. Кредитлаш тизими таркиби
54
.
Кредитнинг мохиятини тушуниш учун аввалом бор,
унинг таркиби
нимадан иборат эканлигини тушуниб олиш зарур. Кредит муносабат бўлиши
54
Ш.З. Абдуллаева. “Пул кредит банклар”. Тош.: “Молия” -2000 й. 121 бет.
Do'stlaringiz bilan baham: