А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
Назорат учун саволлар
1.Ссуда капитали манбаси ва харакат килиш шакллари ҳақида гапириб беринг. 2.Кредит тўғрисидаги назарияларни тушунтириб беринг 3.Тижорат банкларининг кредит операцияларининг банк фаолиятидаги ўрни қандай? 151 13-боб. КРЕДИТ МЕХАНИЗМИ ВА УНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ 13.1. Кредит механизми тушунчаси ва унинг ривожланиш босқичлари. 13.2. Кредит механизмининг таркибий қисмлари ва уларнинг кетма-кетлиги. 13.3. Кредитга лаёқатлилик, кредитлаш тамойиллари, кредитнинг таъминланганлиги, кредит шартномаси, кредит риски, кредитларни таснифлаш. Таянч иборалар: ссуда, капитал, пассив, актив, кредит тамойиллари, фоиз, кредит сиёсати, стратегия. 13.1.Кредит механизми тушунчаси ва унинг ривожланиш босқичлари Кредит механизми- хўжалик механизмининг таркибий қисми бўлиб, ўз ичига кредитлаш шартларини, усулларини ва кредитни бошқаришни олади. Кредит механизми ёрдамида банк тизимининг кредит сиёсати амалга оширилади. Кредит муносабатларининг намоён бўлиш шакллари, яъни амалиётда кредитдан фойдаланиш усуллари, барча ҳолларда ҳам кредитнинг моҳиятига асосланади. Ўз навбатида, ҳар бир иқтисодий категориянинг моҳияти унинг функциялари орқали намоён бўлади. Демак, айтиш мумкинки, кредит механизми кредитнинг қайта тақсимлаш ва ҳақиқий пулларни кредит пуллари ва кредит операциялари билан алмаштириш функцияларини такрор ишлаб чиқариш жараёнида амалга оширишга қаратилган. Шундан келиб чиққан ҳолда, кредит механизмини икки таркибий бўлакка – кредитнинг қайта тақсимлаш функциясини намоён бўлиш шаклларига ва ҳақиқий пулларни алмаштириш функцияси намоён бўлиш шаклларига ажратиш мумкин. Бу шакллар ҳар хил савияда ва ҳар хил даражада намоён бўлиш имконига эга. Кредит механизмини таркибий қисмлари; кредит турлари, мақсадлари, муддатлари, функциялари, тамойиллари, унинг шаклланишидаги кетма кетлиги, юзага келиш сабаблари баен этилган. Кредит механизми тизими қуйидаги асосий тизимлардан иборат : -кредитлаш методлари мажмуаси; -ричак ва стимуллар, нормативлар, лимитлар комплекси; -қонуний меъёрий хужжатларда шакллантирилган кредитлаш қоидалари ва қонунлар тўплами; -кредитлаш субъектининг ички меъёрий таъминоти; -информацион таъминот, шунингдек, кредитлаш бўйича қарорларни қабул қилиш учун информацион база. Агар кредит муносабатлари субъектлари иқтисодий алоқалари билан биргаликда таҳлил қилинаётган бўлса, «кредит-ҳисоб-китоб механизми» тушунчасидан фойдаланиш ҳам мумкин ва бу бирмунча мақсадга мувофиқ бўлади. Айрим ҳолларда «кредит механизми» тушунчаси билан биргаликда Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling