А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14-боб. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ СИЁСАТИ КРЕДИТ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ АСОСИ СИФАТИДА
- Таянч иборалар
Назорат учун саволлар
1. Кредит механизми тушунчаси ва унинг ривожланиш босқичларини тушунтириб ўтинг. 2. Кредит механизмининг таркибий қисмлари ва уларнинг кетма-кетлиги 157 қандай ифодаланади? 3. Кредитга лаёқатлилик қандай аниқланади? 4. Кредитлаш тамойиллари, кредитнинг таъминланганлиги, кредит шартномаси, кредит риски, кредитларни таснифлаш ҳақида амалий мисоллар асосида конспект тайёрланг. 158 14-боб. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ СИЁСАТИ КРЕДИТ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ АСОСИ СИФАТИДА 14.1.Банкнинг кредит сиёсати унинг банк ресурсларини жойлаштиришдаги ўрни. 14.2. Тижорат банклари кредит сиёсатига қўйиладиган талаблар ва унинг банк кредит ресурсларини бошқаришдаги аҳамияти. 14.3. Кредит турлари 14.4. Тижорат банкларининг кредит сиёсати мезонлари ва уни таркибий элементлари Таянч иборалар: ссуда, капитал, пассив, актив, кредит тамойиллари, фоиз, кредит сиёсати, стратегия. 14.1.Банкнинг кредит сиёсати унинг банк ресурсларини жойлаштиришдаги ўрни Кредитлаш банк ишининг ўзаги бўлиб, унинг сифатига қараб банкнинг фаолияти тўғрисида хулоса чиқариш мумкин. Бунда, асосан, кредитларни бошқариш жараёнининг асосий ахамият касб этишига сабаб шуки, унинг сифати банк ишининг самрадорлигига боғлиқдир. Иқтисодчилар томонидан жаҳон банкларининг синиши (банкротликка учраши) сабабларини тадқиқ қилиш шуни кўрсатаяптики, асосан, банкларнинг синишига сабаб – банк активлари сифатининг (энг аввало кредитларнинг) пастлигидир. Кредитнинг сифати кредитлаш жараёнини бошқаришга боғлиқ бўлиб қуйидаги асосий элементрдан ташкил топади: - тижорат банкида мукаммал ишлаб чиқилган кредит сиёсати кредитлаштириш жараёнининг мавжудлиги; - кредит портфелини оптимал бошқаришнинг йўлга қўйлганлиги; - кредитларни мунтазам назорат қилишнинг ташкил қилинганлиги; - банк тизимида ишлайдиган ходимларнинг тайёргарлик даражаси. Ҳар бир банк сиёсий, иқтисодий ташкилий ва бошқа жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда, ўз кредит сиёсатини шакллантириши банк кредитлаш фаолиятининг муҳим томони ҳисобланади. Тижорат банкининг кредит сиёсати кредитларни бошқаришнинг асоси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2000 йил 2 мартдаги “Тижорат банклари кредит сиёсатига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги Низомга асосан банкнинг кредит сиёсатига қуйидагича таъриф берилади: “Банкнинг кредит сиёсати – кредитлаш жараёнида юзага келувчи рискларни бошқаришда банк раҳбарияти томонидан қабул қилинадиган чоралар ва услубларни белгиловчи ҳамда банк раҳбарияти ва ходимлари кредитлар портфелини самарали бошқаришга доир кўрсатмалар билан таъминловчи ҳужжатдир. Кредит сиёсати банкнинг кредит фаолияти мақсадларини аниқ кўрсатиши ва аниқлаб бериши шарт”. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling