А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14.3.Тижорат банкларининг кредит сиёсати мезонлари ва уни таркибий элементлари
Синдикатлашган кредит - бу (консорциум) бирлашган 2 ёки ундан
ортиқ кредиторлар бир қарздорга кредит тақдим этади. Бир гуруҳ банк - кредиторлар маълум муддатга бўш турган молиявий ресурсларини маълум бир объект ёки қарздорни кредитлаш мақсадида бирлаштиради 1. Банк кредитларини қарз олувчиларнинг гуруҳлари бўйича 2. Кредитлар мақсади ёки қайси соҳага йўналтирилиши бўйича: 3.Банк кредитлари ишлатилиши соҳаси бўйича 4. Ҳажми бўйича 5. Қайтариш муддати бўйича 6. Таъминланганлиги бўйича 7.Таъминланмаган кредитлар 8. Берилиш усуллари 9. Банк кредитларини қайтарилиш тартиби 10. Фоиз ставкаларининг турлари бўйича 11.Сузиб юрувчи фоиз ставкалари - 12. Кредит қайси валютада берилишига 13. Кредитлар сони бўйича 14.Синдикатлашган кредит ва бошқалар ни кенгроқ очиб берилган 14.3.Тижорат банкларининг кредит сиёсати мезонлари ва уни таркибий элементлари Ҳар қандай тижорат банки кредит сиёсатининг мақсади одатда қуйидагилардан иборат бўлади: 1. Юқори сифатли активларни ташкил этиш ва даромадлиликнинг доимий мақсадли даражасини тахминлаш имконини берадиган таваккалчиликнинг фақат шундай характерига йўл қўйиш 2. Юқори сифатли кредит портфелини таъминлoвчи кредит ходимларининг юқори малакали жамоасини ташкил этиш 3. Банкнинг стратегик мақсадларига мувофиқ келадиган иқтисодий жиҳатдан истиқболга эга, рентабелли лойиҳаларни молиялаштириш учун ссудалар бериш 4. Кредит ресурсларини жалб этиш муддатларидан келиб чиққан ҳолда кредитлашни амалга ошириш 166 5. Банк мижозлари билан узоқ муддатли, даромад келтирувчи муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашиш 6. Юқори даражада рақобатбардош, бироқ кредитлашнинг асоссиз, шунингдек, банк амалиётида вақтинчалик истиқболи бўлмаган усуллардан фойдаланишдан чекиниш. Кредит сиёсати банкнинг ўзига хос “кредит тили”ни яратади ва у банк фаолияти ёмонлашганда ҳамда кредит ваколатлари ва мажбуриятлари ўзгарганда ҳуқуқни сақлаб қолиш учун катта аҳамият касб этади. Қатъий сиёсат асосида берилган банк умумий кредитлаш фаолиятининг ривожланиши ва кредитларнинг самарали ишлатилиши учун замин яратади. Кредит сиёсати қоидаларига риоя этиш банкнинг асосий мақсадлари: фойда олишни таъминлаш, рискларни бошқариш банк фаолияти меъёрларига риоя этишга эришиш имконини беради. Кредит сиёсатининг мавжудлиги, энг муҳими – барча даражаларда ишлаб чиқилган сиёсатга риоя этиш банк ссуда портфелини сифатли бошқариш учун асос бўлади. Бу эса ўз навбатида, унинг қарздорлари ва акциядорлари фойдасини кўпайтиради ва фаравонлигини оширади. Аниқ бир тижорат банкининг кредит сиёсатида кредит портфелини бошқаришнинг асосий йўналишлари қилиб қуйидагиларни белгилаб олинади: кредит рисклари даражасига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш,уларни бахолаш ва бартараф этиш; қарз олувчининг кредитга лаёқатлилик даражасини ва унинг молиявий ахволини аниқлаш кредит рискини башорат қилиш; муамммоли ссудаларни олдиндан аниқлаш ва уларни сўндириш чораларини ишлаб чиқиш; кредит қўйилмаларини диверсификация қилишни, уларнинг ликвидлилигини ва даромадлилигини таъминлаш; кредит олган мижоз билан доимо алоқада бўлиб туриш; кичик ва ўрта тадбиркорликни, деҳқон ва фермер хўжаликларни молиявий қўллаб қувватлашдан иборат. Банк кредит сиёсати – бу тижорат банкининг кредит бериш маданиятини англатади. Банк кредит сиёсатини турли босқичларга ва омилларга боғлиқ томонлари мавжуд. Тижорат банкининг оптимал кредит сиёсатини харажатларни қоплашга имкон берувчи ва маълум даражада фойда келтирувчи оқилона чора-тадбирлар аниқ белгилаб қўйилган ички меъёрий ҳужжат сифатида тавсифлаш мумкин. Тижорат банклари томонидан кредит сиёсатини тўғри ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади, чунки, кредит - банк операциялари ичида асосий ўринни эгаллайди ва даромадларнинг асосий қисмини банк кредитидан келадиган фоиз даромадлари ташкил этади. Қуйидаги расмда банк кредит сиёсати тамойиллари келтирилган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling