А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Мижозларнинг кредитга лаёқатлилигининг асосий


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

 
16.2.Мижозларнинг кредитга лаёқатлилигининг асосий 
кўрсаткичлари 
Корхоналарнинг кредитга лаёқатлилигини аниқлашда банклар турли хил 
кўрсаткичлардан фойдаланилади. Кўрсаткичлар сони чегараланмаган, яъни 
қарз олувчининг фаолиятидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир тижорат банки ўз 
кредит сиёсатида уни ўзи мустақил белгилайди. Республикамизнинг аксарият 
тижорат банклари томонидан мижозларнинг кредитга лаёқатлилигини 


190 
баҳолашда кенг қўлланиладиган баъзи бир асосий кўрсаткичлар, яъни 
молиявий коэффициентларни кўриб чиқамиз. Булар: 
ликвидлилик коэффициент;
қоплаш коэффициент; 
мустақиллик(мухторийлик) коэффициент, яъни ўз маблағлари билан 
таъминланганлик коэффициент киради. 
Мазкур коэффициентларни ҳисоблашдан олдин корхонанинг баланс 
ликвидлилигига 
эътибор 
бериш 
лозим. 
Ликвидлилик 
мижознинг 
мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини (қопланишини) билдиради. 
Ликвидлилик ва қоплаш коэффициентлари қарз олувчининг баланс 
ликвидлилигини, яъни пассивдаги мажбуриятларни қоплаш учун активдаги пул 
маблағларининг етарлилик имкониятларини тасвирлайди. Мижознинг кредитга 
лаёқатлилигини ҳисоблашни унинг балансини ҳолати таҳлил қилишдан 
бошлаш мақсадга мувофиқдир. 
14-жадвал 
 Корхона баланси ликвидлиги таҳлили (млн сўм ҳисобида) 
 
Кўрсаткичлар 
01.01.18-й. 
01.01.19-й. 
Ўзгариши (+; -) 
А 



1. Ликвид маблағлар, шу жумладан 
109627 
164977 
55350 
а) пул маблағлари 
2474 
19389 
16915 
б) тез сотиладиган талаблар 
25606 
70043 
44437 
в) тез сотиладиган захиралар 
81547 
75545 
-6002 
2. Мажбуриятлар 
236136 
260465 
24329 
Баланс ликвидлиги 
­ (1қ :2қ) 
0,46 
0,63 
0,17 
Фаолияти таҳлил қилинаётган корхонанинг 2018-йил бошида баланс 
ликвидлилиги 0,46 га тенг бўлган, яъни ликвид маблағлар ҳисобидан 
мажбуриятларни қоплаш даражаси 46,0 фоизга тенг бўлган бўлса, 2019-
йилнинг бошига келиб корхонанинг молиявий аҳволи яхшиланиб, бу кўрсаткич 
0,55 ни,яъни ликвидлилик даражаси 0,09 га ошиб мажбуриятларнинг 55 
фоизидан ортиғини ликвид маблағлар ҳисобидан қоплаш имконияти юзага 
келган.
Бунда корхона баланси ликвидлилигини ижобий баҳолаш мумкин. 
Хўжалик юритувчи субектларнинг ликвид маблағлари, қисқа муддатли 
мажбуриятлардан камида икки баробар ортиқ бўлганда, унинг молиявий аҳволи 
яхши ҳисобланади. Бу юқори мезон чегарасидир. Хўжалик субектларининг 
ликвид маблағлари унинг қисқа муддатли мажбуриятлари ҳажмига тенг бўлган 
ҳоллардаги кўрсаткич қуйи чегара сифатида олинади. 
Қоплаш ва ликвидлилик коэффициентлари баланснинг актив ва 
пассивларини солиштириш йўли билан ҳисобланади. Ликвид маблағлар 
ўзининг тез пулга айланиши даражасига қараб 3 гуруҳга бўлинади: 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling