А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Биринчи гуруҳ ликвид маблағларга


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

Биринчи гуруҳ ликвид маблағларга:
1) пул маблағлари, жумладан ҳисоб-китоб варағи; 


191 
2) валюта ҳисоб варағидаги маблағлари; 
3) бошқа ҳисоб варақлардаги ва кассадаги пул маблағлари киради. 
Иккинчи гуруҳ ликвид маблағларига тез пулга айланадиган талаблар 
(бу талабларнингмуддати, одатда, 3 ойдан ошмаслиги лозим):
­ ишончли дебиторлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисоб-китоблар; 
­ муддати 3 ойгача бўлган аванс тўловлар; 
­ бюджет билан ҳисоб-китоблар; 
­ корхоналарбиланқисқамуддатлихарактергаэгабўлганбошқаоперациялар; 
­ ишчи-хизматчилар билан ҳисоблашишлар;
­ таъсисчилар ҳамда бошқа дебиторлар билан ҳисоб-китоблар. 
Иккинчи гуруҳ ликвид маблағларнинг аксарият қисмини яқин 3 ой ичида 
тўланиш лозим бўлган дебиторлар ташкил қилади. Шунинг учун кредит 
беришда бу ликвид активларнинг ҳақиқатда 3 ой ичида пулга айланиш 
эҳтимолини чуқур таҳлил қилиш лозим. 
­ 3 ой да тўланиши лозим бўлган векселлар;
­ хорижий корхоналар билан ҳисоб-китоблар. 
Учинчи гуруҳ ликвид маблағларига тез сотиладиган товар моддий 
қимматликларининг захиралари бўйича талаблари киради:
­ ишлаб-чиқариш захиралари ва келгуси давр харажатлари; 
­ тугалланмаган ишлаб-чиқариш; 
­ тайёр маҳсулот; 
­ товарлар; 
­ бошқа захиралар ва харажатлар киради. 
Қисқа муддатли мажбуриятларни аниқлашда:
а) ўзгартиришлар киритмасдан қуйидаги кўрсаткичлар олинади: 
­ қисқа муддатли қарзлар;
­ қисқа муддатли кредитлар; 
­ буюртмачилардан тушган аванслар. 
Кредиторлар:
­ мол етказиб берувчилар олдидаги қарзлар; 
­ бюджетга қарзлар; 
­ ишҳақибўйичақарзлар; 
­ ижтимоий суғурта ва таъминот бўйича қарз; 
­ мулк ва шахсий суғурталаш бўйича қарз; 
­ бюджетдан ташқари тўловлар бўйича қарз;
­ шуъба корхоналар бўйича қарзлар;
­ уюшма корхоналар бўйича қарзлар;
­ бошқа кредиторлар. 
б) Ўзгартиришлар киритилиб қуйидаги кўрсаткичлар олинади (яқин уч ой 
муддатга): 
- узоқ муддатли қарзлар; 
- узоқ муддатли кредитлар олинади. 
Учинчи гуруҳ ликвид маблағларини таҳлил қилганда, товар-моддий 
бойликларнинг ҳақиқатда ишлаб чиқариш учун зарурлигига эътибор бериш 


192 
лозим.Кредитга лаёқатлилик кўрсаткичларини ҳисобга олганда айланма 
активлар таркибига: 
­ корхона омборида туриб қолган, ишлаб чиқариш учун зарур бўлмаган 
товар моддий бойликлар; 
­ ишлаб чиқаришдан олиб ташланган товарлар; 
­ талаб бўлмаган,сифациз товар-бойликлар; 
­ қийин сотиладиган товарлар ва бошқалар инобатга олинмаслиги керак.
Агар мижознинг биринчи ва иккинчи гуруҳ ликвид активлари унинг қисқа 
муддатли мажбуриятларини тўлиқ қопласа, мижоз молиявий жиҳатдан 
ликвидлиликка эга деб баҳоланади. 
Мижоз баланси ва бошқа молиявий ҳужжатларга асосан кредитга 
лоёқатлилик кўрсаткичлари аниқланади. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling