nоt 0 -1
nоt 78 -79
10. Амалларнинг бажарилишидаги имтиёзлар.
Турбо Паскаль тилида амалларнинг бажарилишидаги имтиёзлар математика фанидаги амалларнинг бажарилиши тартиби билан деярли бир хил. Амалларнинг бажарилиши тартибини қуйидагича изоҳлаш мумкин.
1) қавс ичидаги амаллар;
2) стандарт функциялар;
3) not, , /, div, mod, and, shl ва shr;
4) қўшиш, айириш, or, xor амаллари;
5) барча муносабат амаллари ва in.
Мустаҳкамлаш учун саволлар
Қандай катталиклар константалар деб юритилади?
Қандай константалар бутун константалар деб юритилади?
Ҳақиқий константалар қандай ёзилади?
Белги ва сатр кўринишидаги константаларни тушунтириб беринг.
Арифметик функцияларни шартли равишда қандай турларга ажратиш мумкин?
Паскаль тилида амаллар қандай кетмакетликда бажарилади?
Арифметик ифодалар деганда нимани тушунасиз?
Арифметик амаллар деганда нимани тушунасиз?
Муносабат амаллари деганда нимани тушунасиз?
Ифодалари деганда нимани тушунасиз?
Мантиқий ифодалар деганда нимани тушунасиз?
Мантиқий амаллар деганда нимани тушунасиз?
Таянч тушунчалар: константа, бутун константа, ҳақиқий константа, сатр константа, арифметик функция.
Адабиётлар: [1],[2],[3],[5],[6],[7],[8],[9],[10]
Дастурнинг умумий кўриниши. Операторлар
1. Дастурнинг умумий кўриниши.
2. Ўзлаштириш оператори.
3. Ўқиш (киритиш) процедураси.
4. Чиқариш процедураси.
5. Шартли ўтиш оператори.
6. Мураккаб оператор.
7. Белги.
8. Шартсиз ўтиш оператори.
9. Мураккаб шартлар.
1. Дастурнинг умумий кўриниши.
Турбо Паскаль стандартида ёзилган дастурнинг умумий схемаси қуйидагича бўлиши мумкин:
– program сўзидан кейин дастур номи ёзилади;
– дастурда белгилар бўлса улар label оператори ёрдамида эълон қилинади;
– дастурда ўзгармаслар бўлса уларни const оператори ёрдамида эълон қилинади;
– дастурда идентификаторлар бўлса уларни эълон қилинади;
– дастурда процедура ва функциялар бўлса, улар киритилади;
– асосий дастур танаси begin ва end операторлари орасида ёзилади.
Дастурнинг умумий кўринишини схематик тарзда қуйидагича изохлаш мумкин:
program дастур_номи;
белгилар рўйхати;
ўзгармаслар рўйхати;
ўзгарувчилар рўйхати;
процедуралар;
функцилар;
Do'stlaringiz bilan baham: |