begin
<дастур танаси>;
end.
Дастур танасида ўзгарувчиларга қиймат бериш уларнинг турига қараб қийматлар киритиш, натижаларни олиш ва бошқа бир қатор операторлар ишлатилади.
2. Ўзлаштириш оператори
Ўзлаштириш операторида ўзгарувчидан сўнг «:=» белгиси ёзилади.
Бичими: x:=a; бунда x – ўзгарувчи номи (индентификатор), а – арифметик ифода, хусусий ҳолда сон.
Масалан, x:=4.52; y:=62; s:=x+y; sum:=sqr(x)+2.
3. Ўқиш (киритиш) процедураси.
Клавиатурадан киритилган маълумотларни ўзгарувчиларга ўзлаштирилиши учун read ўқиш оператори ишлатилади. Бичими: read(x1, x2,…,xk); бунда read (ўқиш) –процедура номи, x1, x2,…,xk — ўзгарувчилар рўйхати, қавс ичидаги ўзгарувчилар иҳтиёрий сонда бўлиб, улар бир–биридан вергул орқали ажратиб ёзилади.
Масалан, read(x); read(a,b,c).
Киритилаётган ўзгарувчилар қиймати алоҳида сатрларга ёзилиши керак бўлса оператор номига ln қўшимчаси қўшиб ёзилади. Масалан, readln(x,y).
4. Чиқариш (ёзиш) процедураси.
Бичими: write(s1, s2, …, sn); бунда write процедура номи, s1, s2, …, sn лар ойнага чиқарилиши керак бўлган ўзгарувчилар ёки арифметик ифодалар рўйхати. Ўзгарувчилар бир–бирдан вергул ёрдамида ажратилади.
Бу процедура ёрдамида бирор матн кўринишидаги ахборотни ойнага чиқарилиши керак бўлса, у апостроф белгиси ичига ёзилиши талаб қилинади. Натижа алохида кейинги сатрдан бошлаб чиқарилиши зарур бўлса, оператор охирига ln қўшимчаси ёзилади, яъни чиқариш процедурасини writeln кўринишида ёзиш лозим.
Масалан, writeln('Yuza S=', S);
Ўзгарувчилар ва уларнинг типларини аниқлашда var операторидан фойдаланилади. Бичими:
var a1[,a2[,…]]:T1; b1[,b2[,…]]:T2; ... ; z1[,z2[,…]]:Tn
Бунда a1,a2, …, b1,b2,…, z1,z2 ... лар ўзгарувчиларнинг номи. Кўриниб турибдики, бир хил типдаги ўзгарувчиларни бир-биридан вергул билан ажратиб ёзиш мумкин. T1, T2,…,Tn лар ўзгарувчилар турлари.
Масалан,
var i,j,k: integer; {i, j, k – ўзгарувчилар бутун типли катталиклар}
x,y,z: real; {x, y, z – ўзгарувчилар ҳақиқий типли катталиклар}
s: char; {s – узунлиги битта белгидан иборат белгили катталик}
Мисол 1. Трапециянинг юзини S=(a+b)/2h формула билан ҳисоблаш дастури тузилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |