Мисол. a сонини b сонига бўлгандаги қолдиқни ҳисоблаш дастури тузилсин.
program qoldiqni_hisoblash;
label 1;
var a,b,qoldiq:byte;
begin
write ('a,b '); readln(a,b);
if b=0 then
begin
writeln('0 ga bo`linish sodir bo`ldi');
goto 1;
end;
qoldiq:=a mod b;
writeln('qoldiq:',qoldiq);
1: end.
9. Мураккаб шартлар.
Тармоқ операторида катталиклар орасида битта муносабат амали иштирок этган эди. Тармоқ операторида икки ёки ундан ортиқ муносабатлар бирбири билан мантиқий амаллар билан боғланган бўлиши мумкин. Бундай боғланишлар not унар амали, and, or, xor бинар амаллари билан боғланган бўлиши мумкин.
М асалан, x>1 ва x<5 муносабатлар «ва» амали билан боғланган. Турбо Паскалда ушбу боғланиш (x>1) and (x<5) каби ёзилади.
Масала 1. A нуқта ўзининг x ва y координаталари билан берилган. Шу нуқтанинг расмдаги текисликка тегишли ёки тегишли эмаслигини аниқлаш дастури тузилсин.
Ечиш. Киритилган A(x,y) нуқта шу фигурага тегишли бўлиши учун нуқтанинг координаталари қуйидаги системани қаноатлантириши керак.
1-расм
program figura;
var x,y:real;
begin
write('x,y '); readln(x,y);
if (x>=0) and (y>=0) and (x+y<=1) then writeln ('А(',x,',',y,') nuqtq figurqga tegishli')
else writeln('(',x,',',y,') nuqta figuraga tegishli emas');
end.
Масала 2. Ихтиёрий n>7 бутун сон учун 3х+5у=n шартни қаноатлантирувчи барча бутун х ва у сонлар жуфтлигини топинг.
Ечиш. n cонини 5 га бўлиб унинг бутун қисми k га эга бўламиз. у нинг 0уk оралиқдаги барча бутун қийматлари учун n-5у сонини 3 га кетма-кет бўлиб чиқамиз. Хосил бўлган сонлар ичида қолдиқсиз бўлинганлари х нинг мос қийматлари бўлади.
5>
Do'stlaringiz bilan baham: |