program shart;
label 1.2;
var
x:real; y,n,k:integer;
begin
write(‘n ni kiriting ‘); readln(n);
k:=trunc(n/5);
y:=0;
2: if (n-5*y) mod 3 <> 0 then goto 1;
x:=trunc(n-5*y)/3;
writeln(‘x=’,x:1:0, ‘ y=’,y);
1: y:=y+1; if y<=k then goto 2;
end.
Мустаҳкамлаш учун саволлар
1. Ўқиш, чиқариш (ёзиш) операторларини изоҳлаб беринг?
2. Шартли ўтиш оператори бичими қандай?
3. Мураккаб оператор қандай ҳолларда ишлатилади?
4. Белги қандай қуйилади ва нима учун ишлатилади?
5. Мураккаб шартлар деганда нимани тушунасиз?
Таянч тушунчалар: read(ln), write(ln), if, begin … end, label, goto.
Адабиётлар: [1],[2],[3],[5],[6],[7],[8],[9],[10]
Турбо Паскаль мухитида ишлаш
Режа:
1. Turbo Pascal дастурлар пакети.
2. Turbo Pascal га кириш.
3. Turbo Pascal муҳитининг менюлар системаси.
1. Turbo Pascal ҳақида маълумот.
Турбо Паскаль дастурлашнинг интеграллаштирилган муҳитига (ИМ) эга. У ойна муҳарририга, компиляторга, компановкачисига, отладчикига ва маълумотлар системасига эга. Бу дастурлар мажмуи ёрдамида Турбо Паскаль тилида дастурларни ёзиш, таҳрирлаш, компиляция қилиш, компановка қилиш, дастурнинг бажарилишини ва бошқа вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди. ИМ даги ҳисоблаш жараёнини бошқариш клавиатура тугмачалари ва сичқонча ёрдамида диалог ойналари ёки меню системалари орқали амалга оширилади.
ИМ turbo.exe файлида жойлашган бўлади. ИМ дан ташқари компилятор ҳам бўлиб, у tpc.exe файлида жойлашган бўлади.
2. Turbo Pascal га кириш.
ИМ га кириш учун turbo.exe файлини ишга тушириш кифоя. turbo.exe ишга туширилганда ойнанинг юқори қисмида File, Edit, Search, Run, Compile, Debug, Tools, Options, Window, Help бош менюси хосил бўлади. Қуйи қисмида эса F1 Help, F2 Save, F3 Open, Alt+F9 Compile, F9 Make, Alt+F10 Local menu кўрсатма сатр кўринади.
Do'stlaringiz bilan baham: |