А. А. Медатов, М. К. Абдувохидов, О. А. Маматқулов


Turbo Pascal муҳитининг менюлар системаси


Download 0.79 Mb.
bet24/57
Sana20.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1035125
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   57
Bog'liq
Turbo Pascal услубий кулланма янги

3. Turbo Pascal муҳитининг менюлар системаси.
Turbo Pascal менюсининг энг асосийлари билан танишиб чиқайлик. Ойнанинг юқори қисмида жойлашган бош меню қуйидагилардан иборат:
File  файллар билан ишлаш;
Edit  таҳрирлаш;
Search  қидириш;
Run  бажариш;
Compile  компиляция;
Debug  отладка;
Tools  инструментал воситалар;
Options  параметрлар;
Window  ойна;
Help  ёрдам.
Ушбу менюлар ҳар бирининг ўз қисм менюлари бўлиб, улар шу меню функциялари ишини бажаради.


3.1. File  файллар билан ишлаш менюси.
Файллар билан ишлаш менюси файллар билан боғлиқ бўлган асосий амалларни бажаради.
У қуйидаги қисм менюларни ўз ичига олади:
1. New  янги ойна очиш мазмунини билдиради. Бу ҳолда бўш ойна ҳосил бўлади, янги очилган ойнага «NONAMEXX.PAS» оралиқ номи берилади. Бундай файлларни очилиши 00 дан 99 тагача етказилиши мумкин. Файлни ёпишда ёки дискка ёзишда янги ҳақиқий ном берилиши сўралади. Бериладиган ном кенгайтмасиз ёзилади. Бундай ҳолда унга автоматик равишда .pas кенгайтмаси берилади.
2. Open…  Turbo Pascal тилида хотирага олинган мавжуд файлларни очиш (қидириш) мазмунини билдиради. Хотирага олинган файллар Turbo Pascal ўрнатилган папкада, масалан, C:\Program Files\Turbo Pascal 7.1.\BIN папкасида жойлашган бўлади. Юкланиши керак бўлган файлни қидириш ва юклаш учун tab тугмачаси ёрдамида жорий каталогдаги файллар жойлашган қисмига ўтиб, керакли файл номи устига курсорни жойлаштириб, Enter тугмасини босиш кифоя. Ушбу ишни F3 тугмасини босиш ёрдамида ҳам амалга ошириш мумкин.
3. Save  дастур матнини хотирага олиш мазмунини билдиради. Бу ҳолда фаол ойнадаги тахрирланган файл дискка ёзилади. Агар ойна янги ташкил қилиниб, файл номи хали киритилмаган бўлса у ҳолда янги файл номи киритиш талаб қилинади. Ушбу ишни F2 тугмаси билан ҳам амалга ошириш мумкин.
4. Save as …  аввалги дастур сақланган дастур матнини дискга янги ном билан ёзиш мазмунини билдиради. Агар янги ном олдин берилмаган бўлса, у ҳолда файл берилган янги ном билан сақланади. Агар файл олдин номланган бўлса, у ҳолда унга янги ном берилади ва олидинги файл ҳам оҳирги ўзгаришсиз сақланиб қолади.
5. Save all  барча ўзгартирилган файлларни дискда сақлаб қолидириш мазмунини билдиради.
6. Change dir…  жорий папкани ўзгартириш мазмунини билдиради.
7. Print  фаол ойнадаги дастур матнининг чоп этиш мазмунини билдиради. Агар дастурнинг бирор қисмини чоп этиш керак бўлса, бу қисмни блокка олиш (Crtl+K,P тугмалар комбинациясидан фойдаланиб) ва чоп этиш буйруғини бериш кифоя. Чоп этишни бекор қилиш учун Esc тугмасидан фойдаланилади.
8. Printer setup…  Чоп этиш қурилмасининг параметрларини ўрнатиш мазмунини билдиради.
9 . DOS shell  ИМ дан вақтинчалик ОС га чиқиш мазмунини билдиради. Қайта ИМ га кириш учун Exit буйруғи терилади.
10. Exit  ИМ даги ишни тугаганлигини билдириб, Turbo Pascal муҳитидан ОС га чиқиш мазмунини билдиради. Бу ишни Alt+X тугмалар комбинациясини босиш ёрдамида ҳам бажариш мумкин.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling