А. Э. Тангиров бизнес ижроси ва


Тўртинчи рақобат кучи етказиб берувчиларнинг босим


Download 1.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/147
Sana19.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1609062
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   147
Bog'liq
Тангиров Наширдаги Ўқув қўл 250 бет

Тўртинчи рақобат кучи етказиб берувчиларнинг босим 
кўрсатишидир. Бу босим натижасида етказиб берувчилар 
нархларни кўтариш билан таҳдид солиб, компанияларни етказиб 
берилаётган маҳсулот миқдорини камайтиришга мажбур қилади ва 
даромадни пасайтиради. Бунга муқобил равишда - заиф етказиб 
берувчилар ўз маҳсулотларига булган нархни пасайтиришга ва 
юқорироқ сифатни талаб қилишга имкон берадилар. Қуйидаги 
холларда етказиб берувчилар томонидан кўрсатиладиган босим 
айниқса кучли бўлади: 
- етказиб берилаётган маҳсулотнинг ўрнини боса оладиган 
товарлар кам бўлиб, у компаниянинг ишончли маҳсулоти бўлганда; 
- тармоқдаги компаниялар таъминотчи фирмалар учун муҳим 
бўлмаганда; 
- етказиб берилаётган маҳсулотларнинг сифати юқорилиги 
туфайли компанияларнинг бошқа маҳсулотга ўтиши қимматга 
тушганда; 
- етказиб берувчилар илгари томон вертикал интеграцияланиш 
хавфидан фойдаланганда; 

сотиб олувчи компаниялар орқага томон вертикал 
интеграцияланиш хавфидан фойдалана олмаганда. 
Бешинчи 
рақобатчи куч товарнинг ўрнини босувчи 
маҳсулотларнинг пайдо бўлиш хавфидир. Товарнинг ўрнини 
тўлиқ боса оладиган маҳсулотларнинг мавжудлги жиддий хавф 
туғдиради ва компаниянинг нархларини хамда даромадларини 
чеклаб қўяди. Аммо, агар компания маҳсулотларининг ўрнини боса 
оладиган товарлар кам бўлса, компания нархларни ошириши ва 
қўшимча даромад олиши мумкин. Компаниянинг стратегияси 
бундан фақтдан фойдалана олиши лозим. 
Бу тахлил фирма мазкур тармоқда дуч келиши мумкин бўлган 
қулай имкониятлар ва хавф хатарларни аниқлаб олиш мақсадида 
амалга оширилади. Яна бир усул асосий компетенциялардир. Бу 
ташкилотни рақобатчилардан ажратиб турадиган ўзига хос 
нарсаларни қилиш қобилиятидир


218 
Ушбу восита сизга етакчилик стратегиясини шакллантириш ва 
маълум бир йўналишга эътибор қаратиш имконини беради. 
Шундай қилиб, компаниянинг барча асосий бўлинмалари 
раҳбарлари стратегия устида ишлашга жалб қилиниши керак. Бу 
нафақат бизнес учун келажакдаги йўриқномани белгилаш, балки 
ташкилотнинг имкониятлари ва истиқболларини тўғри баҳолаш учун 
ҳам муҳимдир. 
Бу эса маркетинг таҳлилисиз, иқтисодий самарадорликни 
тушунмасдан мумкин эмас ва ҳоказолар. Стратегия реал ва 
мўлжаланилаётган мақсад ўртасидаги ўзига хос кўприкдир. 
Яхши ўйланган, батафсил режа бу бўшлиқни бартараф этиш ва 
амалда режалаштирилгани бажариш имконини беради. 

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling