А. Э. Тангиров бизнес ижроси ва


 Корхона стратегиясини ишлаб чиқиш


Download 1.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/147
Sana19.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1609062
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   147
Bog'liq
Тангиров Наширдаги Ўқув қўл 250 бет

16.4. Корхона стратегиясини ишлаб чиқиш
Компаниянинг ривожланиш стратегиясини шакллантириш 
бизнес муҳитини ўрганишга комплекс ёндашув бўлиб, бир неча 
босқичлардан иборат 
1. Бозор мониторинги - ички ва ташқи муҳитни ўрганиш
Маркетинг тадқиқотларини ўтказишда бозор ҳажмини баҳолаш ва 
потенциал мижозларни топиш керак. Ўзини рақобатчилари билан 
солиштириш ҳам ўта муҳимдир. 
Сизнинг маҳсулотингиз ёки сиз билан ҳамкорлик шартларини 
мижозлар учун нима жозибадор қилади? Рақобат устунлигингизни 
аниқ тушуниш компаниянгизни ва маҳсулотингизни тўғри ва 
самарали жойлаштириш имконини беради. 
Ички муҳитни таҳлил қилиш кучли ва заиф томонларни топиш, 
асосий позицияларни аниқлаш учун маҳсулот портфелини кузатиш 
ва ҳоказоларни ўз ичига олади. 
2. Миссияни ишлаб чиқиш - компания фаолиятининг 
оммавий(жамоат) мақсади. Бизнеснинг мақсади белгилайди ва 
асосий мақсадини аниқлайди. Аниқ белгиланган миссия баёноти 
ташкилотни 
турдош 
ташкилотлардан 
ажратиб 
туради 
ва 
мижозларнинг содиқлигини оширади. 


212 
У 
компаниянинг 
фалсафасини, 
унинг 
рақобатдош 
афзалликларини, фаолият соҳаларини, қўлланиладиган бошқарув 
технологияларини ва мақсадли истеъмолчиларни акс эттиради. 
Оммавий мақсад бозорга хос бўлиши керак. 
У чекланган миқдордаги вазифаларга эътибор қаратади, 
компания 
ривожланишининг 
асосий 
йўналишлари 
ва 
устуворликларини белгилайди, рақобатнинг асосий соҳасини 
кўрсатади ва ҳоказо. 
3. Мақсад ва вазифаларни танлаш. Мақсад деганда компания 
томонидан маълум вазифаларни ҳал қилиш орқали эришмоқчи 
бўлган турли вақт даврларида режалаштирилган натижалар 
тушунилади. Ўз навбатида, вазифалар ривожланиш босқичлари 
ҳисобланади. Белгиланган мақсадга аниқ эришиш мумкин бўлсин ва 
ўлчанадиган бўлиши керак. 

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling