А. Э. Тангиров бизнес ижроси ва
Download 1.91 Mb. Pdf ko'rish
|
Тангиров Наширдаги Ўқув қўл 250 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бизнес учун ресурсларнинг хусусиятлари
- (имкониятлар қиймати).
ГУДВИЛЛ ҲИСОБИ ЎзР ФК нинг 85 - моддасига мувофиқ бутун корхона мулкий мажмуа сифатида кўчмас мулк ҳисобланади ва олди-сотди, гаровга қўйиш, ижара ҳамда тадбиркорлик фаолияти доирасида амалга ошириладиган бошқа битимларнинг объекти бўлиши мумкин. Мулкий мажмуа бўлган корхона таркибига унинг фаолияти учун мўлжалланган ҳамма мулк турлари, шу жумладан ер майдонлари, бинолар, иншоотлар ва бошқалар киради. Корхонани сотиб олишда (хусусийлаштиришда) сотиб олиш баҳоси ва ушбу субъектни ташкил этувчи ва сотиб олувчи корхона томонидан баланс қиймати бўйича кирим қилиниши лозим бўлган активларнинг ҳақиқий баҳоси ўртасида фарқ вужудга келади. Бу 100 фарқ гудвилл (фирма баҳоси, ишчанлик обрўси) деб аталади. У сотиб олувчи корхона ушбу битимдан келажакда иқтисодий наф олишни кўзлаб тўлайдиган нархга қўшимча сифатида қаралади. Керакли ресурслар таркиби ҳар бир аниқ корхона учун ўзига хосдир. - Ресурслар қуйидаги вазифаларни ҳал қилади: - Бизнес натижадорлиги. Мақсадни натижага айлантириш: товар, бозор ва қиймат кўрсаткичлари. - Бизнес самарадорлиги - даромад, капитал ўсиши: фойда, гудвилл, соф пул оқими. - Рақобатбардош устунликларни, ресурслар миқдори ва сифати туфайли бозорларда мустаҳкам позицияларни таъминлаш. - Синергистик тизимида барча турдаги ресурсларнинг бир- бирини тўлдириши ва боғланиши. Бизнес учун ресурсларнинг хусусиятлари: 1) Ресурсларга бўлган эҳтиёж ҳар доим чексиздир, лекин ишлаб чиқарилган технология, ижодкорлик, тўлов ва бошқа нарсалар туфайли ҳақиқатан ҳам ресурслар чекланган. Шунинг учун чекланган ресурсларни жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш тадбиркорлик қобилиятининг намоёнидир. 2) Ресурсларнинг айрим турларини жалб қилиш ресурс бозорларида содир бўлади: ишчи кучи, капитал ва бошқалар. Корхоналар ресурсларни жалб қилиш учун рақобатбардош кураш олиб боришга мажбур. 3) Ресурслар қуйидаги хусусиятларга эга: ҳаракатчанлик, алмашинувчанлик (муқобил), бирлашувчанлик, мураккаблик. 4) Ресурсларнинг нархи кўпинча ресурслар баҳоси билан эмас, балки уларни сотиб олиш учун нимадан воз кечиши кераклиги билан белгиланади (имкониятлар қиймати). Муқобил нархни танлашда, ўтказиб юборилган имкониятлардан унумли фойдаланинг. Ишлаб чиқарувчи (фақат харажатлардан келиб чиқиши мумкин) ва харидор (фақат мумкин бўлган нархдан келиб чиқиши мумкин) ўртасидаги харажатларни баҳолаш ёндашувларининг мумкин бўлган фарқини ҳисобга олиш керак. 5) Даромадларнинг камайиш қонуни ресурсларга тааллуқлидир. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling