104
9.1-расм. Корхона фаолиятининг ресурсларга боғлиқлиги
сабаблари
Фаолият самарадорлик - бу ресурсларни мақбул ишлатиш, бу
шуни билдрадики, ресурс харажатларига
нисбатан даромадларни
максимал даражада кўпайтиришни англатади.
Харажатлар - бу
натижани ишлаб чиқариш учун сарфланган ресурсларнинг қиймати,
яъни харажатлар самарали бўлиши керак, яъни улар даромад,
капитал ўсиши ҳисобига қопланиши керак.
Самарадорлик
бизнесдаги ресурсларнинг иқтисодий моҳияти билан таъминланади,
улар даромад келтиради (олдиндан белгиланади),
лекин уларни
олиш учун харажатлар талаб қилинади. Корхонанинг молиявий
фаолиятида
ресурсларнинг
роли
формуласини
қуйидагича
ифодаланади.
Ресурслардан фойдаланишдан олинган даромад - ишлатилган
ресурслар учун харажатлар + Гудвилл = Молиявий натижалар
Ресурслар, агар уларнинг
самарадорлиги ва стратегик
кўрсаткичлари инвесторлар томонидан эътироф этилса ва баҳоланса,
гудвиллни вужудга келтириши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: