103
ўрнатилган норма бўйича ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўловлардан
чегирма қилинади.
“Асосий
фондлар
амортизацияси”
элементи
бўйича
қонунчиликка мос равишда асосий ишлаб чиқариш фондларини
тўлиқ тиклаш учун ажратилган амортизация
ажратмалари суммаси
акс эттирилади.
“Бошқа
харажатлар”
элементи
таркибига
давлат
қонунчилигида ўрнатилган тартибга мувофиқ маҳсулот таннархига
солиқлар, суғурта фондларига ва бошқаларга ажратмалар:
олинган
кредитлар ва бошқа қарз маблағларнинг фоизларига тўловлар,
хизмат сафари харажатлари, алоқа хизмати ва бошқаларга тўловлар
киради).
Ресурслар иқтисодиёти белгиланган мақсадларга эришиш
учун зарур ва етарли ресурсларни жалб қилиш,
уларни ишлаб
чиқариш кучи сифатида бирлаштириш, ресурсларга қилинган
харажатлардан ошадиган даромад олиш
учун фаолиятнинг асосий
йўналишлари ва функциялари ўртасида уларни оқилона ва
мувозанатли тақсимланишига эришиш. Бундан ташқари, ресурс
базаси ҳозирги ҳолатини эмас, балки
стратегик интилишларни
ҳисобга олган ҳолда шакллантирилиши ва ривожланиши керак,
чунки амалиёт шуни кўрсатадики, тактик ёндашув ҳақиқий
харажатларни оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: