А. Э. Тангиров бизнес ижроси ва


Download 1.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/147
Sana19.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1609062
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   147
Bog'liq
Тангиров Наширдаги Ўқув қўл 250 бет

“Меҳнатга ҳақ тўлаш” элементи бўйича мос келувчи 
харажатларга 
ишлаб 
чиқариш 
натижаларига 
мукофотлар, 
қонунчиликда кўзда тутилган норма доирасида рағбатлантирувчи ва 
товон шаклидаги тўловлар, ишчиларга натурал тўлов шаклида 
бериладиган маҳсулот қиймати, ишга келинмаган вақтларга тўлов 
(таътилларга, штат қисқарганда, мажбурий прогулларга ва б.), 
меҳнатга ҳақ тўлаш фондида белгиланган тартибга мувофиқ 
тўланадиган харажатлар киради. 
“Ижтимоий эҳтиёжларга чегирма” элементи бўйича давлат 
ижтимоий суғурта органлари, пенсия жамғармаси, давлат бандлик 
жамғармаси ва тиббий суғурталарга давлат қонунчилигида 


103 
ўрнатилган норма бўйича ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўловлардан 
чегирма қилинади. 
“Асосий 
фондлар 
амортизацияси” 
элементи 
бўйича 
қонунчиликка мос равишда асосий ишлаб чиқариш фондларини 
тўлиқ тиклаш учун ажратилган амортизация ажратмалари суммаси 
акс эттирилади. 
“Бошқа 
харажатлар” 
элементи 
таркибига 
давлат 
қонунчилигида ўрнатилган тартибга мувофиқ маҳсулот таннархига 
солиқлар, суғурта фондларига ва бошқаларга ажратмалар: олинган 
кредитлар ва бошқа қарз маблағларнинг фоизларига тўловлар, 
хизмат сафари харажатлари, алоқа хизмати ва бошқаларга тўловлар 
киради). 
Ресурслар иқтисодиёти белгиланган мақсадларга эришиш 
учун зарур ва етарли ресурсларни жалб қилиш, уларни ишлаб 
чиқариш кучи сифатида бирлаштириш, ресурсларга қилинган 
харажатлардан ошадиган даромад олиш учун фаолиятнинг асосий 
йўналишлари ва функциялари ўртасида уларни оқилона ва 
мувозанатли тақсимланишига эришиш. Бундан ташқари, ресурс 
базаси ҳозирги ҳолатини эмас, балки стратегик интилишларни 
ҳисобга олган ҳолда шакллантирилиши ва ривожланиши керак, 
чунки амалиёт шуни кўрсатадики, тактик ёндашув ҳақиқий 
харажатларни оширади. 

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling