101
Назорат саволлари
1. Корхонани бошқаришда ресурс ёндашуви қандай?
2. Ресурс ёндашувида кашшоф ким?
3. Ресурс ёндашувининг асосий тушунчаларини айтинг.
4. Ресурслар ва қобилиятлар ўртасида қандай боғлиқлик
мавжуд?
5. Ресурслар қандай асосий сифатларга эга бўлиши керак?
Уларнинг моҳияти нимада?
6. Ресурсларнинг асосий хусусиятлари нималардан иборат.
7.
Ресурслар назариясидаги
комбинацион фаолиятнинг
моҳиятини асослаб беринг?
102
IX БОБ. КОРХОНАНИНГ РЕСУРС БИЗНЕС-МОДЕЛИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ
9.1. Корхона фаолиятининг ресурсларга боғлиқлиги.
Бизнес самарадорлиги ва натижадорлиги муаммолари кўпинча
корхоналарнинг аксарияти ўз фаолиятида ресурс бизнес
-моделидан
фойдаланишнинг аҳамиятини етарли даражада баҳоламаганлигидан
келиб чиқади. Бу харажатларни бошқариш
самарадорлигини
сезиларли даражада пасайтиради, ресурсларни жалб қилиш ва
ишлатишда норационалликни келтириб чиқаради,
натижада
корхонани инқироз олиб келади. Харажатларни бизнес-ресурс
моделини қўлламасдан етарлича оптималлаштириб бўлмайди, чунки
уларни кутилаётган натижалар (даромад, фойда, рақобатбардош
устунликлари ва бошқалар) билан боғлиқли таъминланмайди.
(
Маҳсулот таннархини пайдо қилувчи ҳамма харажатлар
қуйидаги элементларига кўра гуруҳланадилар:
-
моддий;
-
меҳнатга ҳақ тўлаш;
-
ижтимоий эҳтиёжларга чегирма;
-
асосий фондлар амортизацияси;
-
ва бошқалар.
“Моддий харажатлар” элементида хусусий ишлаб чиқариш ва
сотиб олинадиганларга: уруғлик ва экиш материаллари,
минерал
ўғитлар, маҳаллий ўғит, нефт маҳсулотлари, эҳтиёт қисмлар,
ўсимликлар ва ҳайвонларни ҳимоялаш воситалари, ишлаб чиқариш
характеридаги
ишлар ва хизматлар харажатлари, маҳсулотларни
сақлаш ва транспортга юклашда табиий норма чегарасидаги
йўқотишлар ва бошқа харажатлар акс этади.
Do'stlaringiz bilan baham: