111
- қарорлар қабул қилиш ва ижро этиш тартиби ва қоидалари,
ташкилий тузилма ичидаги ўзаро таъсир - корпоратив стандартлар
тизими.
- Бизнес-жараёнлар ва уларни амалга ошириш технологияси.
- Бизнес юритиш учун зарур инфратузилма.
- бизнес -жараёнларнинг ресурслар билан таъминланиши.
Ташкилий тизим ресурсларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, бизнес
-жараёнлар ўртасида ресурсларни оқилана тақсимлаш,
ресурслар
билан таъминлаш, шунингдек улар билан ишлаш қоидалари ва
тартибини белгилаш учун асосдир.
Ресурс бизнес-моделини бошқариш.
Ресурс бизнес
-моделини мақсадли
амалга ошириш учун
ресурсларни бошқариш зарур, унга қуйидагилар киради.
Ресурсларга таъсир этувчи ташқи муҳит мониторинги.
- Ташқи бозорлар маркетинги.
- Ресурсларни режалаштириш.
Ресурслар (активлар - пассивлар,
даромадлар - харажатлар,
УФРС, бошқарув ҳисоби ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотларни
шакллантириш.
- Ресурсларни ўлчаш ва баҳолаш усуллари.
- Ресурсларни жалб қилиш,
улардан фойдаланиш ва
ривожлантиришнинг натижадорлиги ва самарадорлигини назорат
қилиш ва таҳлил қилиш.
- Ресурсларни натижадор ва
самарадор шакллантиришни ва
улардан фойдаланишни мотивациялаш.
Ресурс бизнес-моделини самарали жорий этиш ресурсларни
натижадорликка (мақсадларга) эришишга йўналтириш, бошқарув
тизимининг функциялари ўртасидаги ҳаракатларни ва ресурслардан
фойдаланишни мувофиқлаштириш,
ресурсларни режалар ва
жадвалларга
мувофиқ
таъминлаш,
натижадорлик
ҳамда
самарадорликни ўлчаш ва баҳолаш, ресурслардан самарадорли
фойдаланиш, маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш,
тезкор
қарорлар қабул қилиш, ютуқларни рағбатлантириш имконини
беради..
Do'stlaringiz bilan baham: