106
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ресурс бизнес-
моделига асосланган корхона фаолияти ҳар қандай бизнес ёки
нотижорат фаолиятни амалга оширишда асосий рол ўйнайди, деб
ҳисоблаш мумкин. Ресурс-бизнес модели мукамал ишлаб чиқилмаса
корхонанинг натижадорлик, самарадорлик ва рақобатбардош
устунликлари мавжуд имкониятлардан анча паст бўлади.
9.2. Корхонанинг ресурс бизнес-моделини шакллантириш.
Ресурсларнинг ўзига хослиги ва хусусиятларини ҳисобга олган
ҳолда, ҳар
бир корхонанинг ресурс модели-ноёб ресурслар
тўпламидир, уларни бошқариш усуллари, уларни жалб қилиш,
ривожлантириш ва фаолиятда қўллаш усуллари йиғиндисидир.
Шунинг учун ҳар бир корхона мақсадлар, ривожланиш стратегияси,
фаолияти учун
ўз ресурслар тизимини яратиши керак.
Корхона ресурс-бизнес модели унинг мақсадлари,
фаолияти,
стратегиясидан келиб чиқан ҳолда, зарур ресурслар мажмуаси ва
комбинациясидан иборат бўлиши керак.
Ресурсли бизнес-модели уни ўз
фаолиятида ишлатадиган
корхоналарда умумий бизнес стратегиясининг таркиби ва ажралмас
қисми ҳисобланади. Бизнес жараёнларида ресурслар фаолият
натижаларига айланади. Шундай қилиб, ресурс харажатлари
(миқдорий, сифатли, қиймати) корхонага зарур натижани аниқлашга
имконини
беради.
Натижадорлик
(мақсадларга
эришиш)
ресурсларни тўғри жалб қилиш, ишлаб чиқиш ва
фойдаланиш
орқали товар ишлаб чиқариш, уларни истеъмолчиларга сотиш ва бу
жараёнларни бошқариш билан таъминланилади.
Ресурс ёндашувига асосланган бизнес-модели капитални
кенгайтирган ҳолда такрор ишлаб чиқариш асосий бизнес-
жараёнларини ўзаро мутоносиб боғланишига, ресурсларга бўлган
исътемолини қондириш, ресурслардан
фойдаланиш уларни
мутоносиб тақсимлаш, ресурсларни ривожлантириш, жамғаришга
хизмат қилади. Шунга асосланиб, корхонада ресурсларни бошқариш
жараёни қуйидаги қуйи тизимлардан иборат.
•
Қуйи интерфейс тизими. Макро муҳит билан ўзаро боғлиқ
(етказиб берувчилар бозори) тизим.