123
10.2. Булутли ҳисоблаш - ХХI аср бизнес платформаси.
Ахборот технологиялари замонавий жамият ҳаётига кўплаб
фойдали ва қизиқарли нарсаларни олиб келди. Ҳар куни ихтирочи ва
истеъдодли одамлар ишлаб чиқариш, ўйин-кулги ва ҳамкорликнинг
самарали воситаси сифатида компютерлардан тобора кўпроқ янги
фойдаланиш усулларини ўйлаб топишади. Кўп
турли хил дастурий
ва аппарат воситалари, технологиялар ва хизматлар ҳар куни
ахборот билан ишлаш қулайлиги ва
тезлигини оширишга имкон
беради.
Ҳақиқатан
ҳам
фойдали
технологияларни
улкан
технологиялар оқимидан ажратиш ва улардан максимал фойда билан
фойдаланишни ўрганиш тобора қийинлашиб бормоқда.
Ҳар йили
хизмат кўрсатишнинг узлуксизлиги учун бизнес
талаблари ошиб бормоқда ва эскирган ускуналарнинг узлуксиз
ишлашини таъминлаш деярли мумкин эмас. Шу нуқтаи
назардан,
энг йирик ИТ-сотувчилар корхоналарга ҳар хил турдаги ахборот
хизматларини олиш тезлигини оширишга
имкон берадиган янада
функционал ва ишончли аппарат ва дастурий ечимларни ишлаб
чиқарадилар ва жорий қиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: