124
“Булут” - бу ахборот хизматларини тақдим этиш ва қабул
қилишнинг
янги бизнес-модели. Бу модел сизга операцион ва
капитал харажатларини
камайтириш имконини беради, бу эса ўз
маълумотлар марказини бошқаришнинг одатий вазифаларига эмас,
балки стратегик лойиҳаларга эътибор қаратиш имконини беради.
Булут уч таркибий қисмдан иборат (10.5 -расм):
•
Булутли ҳисоблаш - ўз-ўзига хизмат кўрсатиш,
кенгайиш,
мослашувчан жараёнлар, доимий харажатларни ўзгарувчилар билан
алмаштириш ва маълумотларни таҳлил қилиш
учун кенг
имкониятлар берувчи компютер маълумотларини қайта ишлаш
архитектураси;
Булутли хизматлар-ахборот хизматларини тақдим этиш
моделлари.
Бугунги кунда
булутли ҳисоблаш - бу тармоқдан талаб
қилинадиган ҳисоблаш қувватини олиш қобилияти, деб тушунилади
ва фойдаланувчи бу механизмни
амалга ошириш тафсилотлари
ҳақида қайғурмайди ва унга керак бўлган ҳамма нарсани "булут" дан
олади.
Do'stlaringiz bilan baham: