А. Э. Тангиров бизнес ижроси ва


Download 1.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/147
Sana19.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1609062
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   147
Bog'liq
Тангиров Наширдаги Ўқув қўл 250 бет

 
Назорат саволлари 
1. Ахборот бизнес моделининг моҳияти нимада? 
2. Ахборот таъминоти элементларини тавсифланг. 
3. Фаолияти ахборот бизнес моделига асосланган корхонанинг 
бошқарув қарори қайси босқичларда қабул қилинади? 
4. Корхоналар хўжалик фаолиятининг ахборот муҳити қандай 
тенденциялар таъсирида шаклланади? 
5. Ахборот муҳитида корхона моделининг таркибий 
қисмларини санаб ўтинг ва уларнинг мазмунини очиб беринг. 
6. Корхонанинг ахборот тизими нимадан иборат? Уларнинг 
вазифаси нима? 
7.Бошқарувнинг турли даражаларида қандай маълумотлардан 
фойдаланилади? 
8.Корхона ахборот тизимининг қуйи тизимларининг моҳияти ва 
хусусиятларини айтиб беринг. 
9. Маълумотларни қайта ишлаш тизими нима? 
10. Маълумотлар базаси одатда қандай шаклда тақдим этилади? 
11. Бошқариладиган ресурслар турлари бўйича ахборот 
тизимларини ривожлантиришнинг асосий босқичларини айтинг. 
12. Замонавий шароитда маълумотлар базасини бошқаришнинг 
қандай тизимлари кенг қўлланилади? Уларни тасвирлаб беринг. 
13. Ахборот бизнес моделини тақдим этиш шакллари қандай? 
Ҳар бир шаклнинг афзалликлари ва камчиликларини айтиб беринг? 
 
 


134 
XI БОБ. КОРХОНАНИНГ МАТРИЦАЛИ БИЗНЕС-МОДЕЛИ 
 
11.1. Иқтисодиётда матрицали моделларнинг асосий 
тушунчалари ва турлари 
Корхоналарининг 
бозорга 
йўналиши 
раҳбарлардан 
истиқболларни кўра олишни, бошқарув қарорларини самарали қабул 
қилишни талаб қилмоқда. Бундан ташқари, корхоналарни давлат 
томонидан 
қўллаб-қувватлашнинг 
заифлиги, 
тадбиркорлик 
фаолиятида беқарорликнинг ўсиши, фаолият соҳаларининг ўзига хос 
хусусиятлари объектив равишда корхоналарни бошқаришнинг яхлит 
тизимини ишлаб чиқишни талаб қилмоқда. 
Корхонани ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш 
иқтисодий матрицалардан фойдаланишга асосланади. 
Иқтисодиётда матрицали моделлар, иқтисодий-математик 
моделларнинг энг кенг тарқалган турларидан бири. Ҳозирги вақтда 
бу синф моделлари дунёнинг кўплаб мамлакатларида мунтазам 
равишда ишлаб чиқарилмоқда. Уларнинг ёрдами билан иқтисодий 
тизимларнинг ривожланишини таҳлил қилиш, режалаштириш ва 
башорат 
қилиш 
вазифалари 
ҳал 
қилинади. 
Иқтисодий 
ривожланишни тартибга солиш, узоқ муддатли режаларни тузиш 
учун ҳисоб-китоблар, ташқи савдони оптималлаштириш учун ҳисоб-
китоблар, минтақалараро балансларни тузиш, нархларни белгилаш 
учун ҳисоб-китоблар - матрицали моделларни қўллаш ёрдамида ҳал 
қилинади ва бошқалар. 
Матрицали моделлар элементлари иқтисодий объектларнинг 
ўзаро боғлиқлигини акс эттирувчи ва маълум иқтисодий маънога эга 
бўлган тўртбурчакли жадваллар (матрицалар) бўлиб, уларнинг 
қиймати матрица назариясида белгиланган қоидаларга мувофиқ 
ҳисоблаб чиқилади. 

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling